Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари С.У.Умурзаков ва Андижон вилояти ҳокими Ш.К.Абдураҳмоновнинг мурожаати

01.06.2020 16:13

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Сардор Уктамович Умурзаков ва Андижон вилояти ҳокими Шухрат Кушакбаевич Абдураҳмоновнинг хорижий давлатларда ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизга

МУРОЖААТ?

 

Ассалому-алайкум азиз Ватандошлар!

Бобур замини шуҳратини жаҳон бўйлаб юксалтираётган

Қадрли ҳамюртлар!

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан буён барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса ўтган 3,5 йил ичида амалга оширилган ишлар бугунги кунда тан олиб айтиш жоиз, дунё миқёсидаги машҳур сиёсатчилар, олимлар ва етук мутахассислар томонидан ижобий баҳоланиб келинмоқца.

Мамлакат иқтисодиётини ривожпантириш, қурилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, умуман олганда барча соҳаларда сезиларли силжишлар, ижобий натижалар кўзга кўриниб келмоқда.

Мамлакатда 2016 йилнинг охиридан бошлаб, ривожпаниш тараққиёти умуман янги истиқболли босқичга ўтганлигини алоҳида таъкидламоқ зарур. Айниқса, ўтган давр ичида барча соҳаларда амалга оширилган янги лойиҳалар дунё ривожланган мамлакатлари томонидан ижобий баҳоланмоқда, илғор экспертлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Биргина мисол сифатида Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан дастлабки чиқишларда “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деб таъкидпаганликларида ўз келажагимизни ўз халқимиз билан қурамиз ва буюк бўлишини таъминлашимизга урғу берганликлари ҳам бежиз эмас, албатта.

Ушбу мақсадда Давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси қабул қилиниб, мамлакатимизда илгари юрмаган соҳалар қайта кўриб чиқилди, янада аниқроқ айтганда тадбиркорлар олдида турган сунъий тўсиқлар олиб ташланди. Ҳар бир соҳада туб ўзгаришлар амалга оширилди, натижада шу соҳаларда ижобий силжишлар юзага кела бошлади.

Юртимизда маъмурий ислоҳотлар концепцияси ишлаб чиқилиб, суд-ҳуқуқ, молия, кичик бизнес, туризм, тиббиёт соҳаларида халқ манфаатларини кўзловчи адолатли ўзгаришлар амалга оширилди.

Бундан ташқари, Давлатимиз Раҳбари томонидан халқимиз манфаатларини ҳимоя қилувчи ғоя асосида “Ҳар бир тадбиркорга- кўмакдош, елкадош ва мададкормиз!” бош ғояси илгари сурилиб, ушбу йўналишда аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Юртимизда амалга оширилаётган юқоридаги ижобий ишлар, изчил ислоҳотлар Андижон вилоятида ҳам ўз самарасини кўрсатмоқда ва шундай миллий юксалиш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар вилоятни ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини оширмоҳца.

Азиз ватандошлар!

Вилоятимизда аҳолини уй-жой ва иш билан таъминлаш, илм-фан ва таълимни ривожлантириш, замонавий кадрлар тайёрлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётгани бу борадаги натижаларимизга мисол бўла олади.

Вилоятда туб аҳолимизнинг талаб ва таклифларини эшитиш, шу асосда ижтимоий-иқтисодий дастурларни белгилаш асосий устувор йўналишимизга айланган барча ишларимизда одамларни ҳаётдан рози бўлиб яшаш ҳиссини оширмоқда. Бошқача қилиб айтганда, олис келажакда эмас, бугунги меҳнаткаш ва заҳматкаш халқимиз бугун бахтли яшашга ҳақли эканлигини тушуниб етгани ҳолда иш олиб бормоҳцамиз.

Мамлакатимизда, жумладан вилоятимизда ҳам маҳаллий аҳолининг фаровонлиги, уларнинг шундай гўзал жамиятда хавфсизлигини таъминлаш муҳим вазифага айланган. Айниқса, мусофирчиликда узоқ ва яқин юртларда юрган ҳар бир юртдошимизнинг ҳаёти ва фаолияти, уларнинг хавфсизлиги биз учун муҳимдир.

Бугун тўла ишонч билан Андижонликларга айтишимиз мумкинки, Сиз ўз салоҳиятингиз, ҳаракатингиз билан Ватандан йироқца бўлсангиз ҳам тадбиркор сифатида фаолият олиб бормоқдасиз, бизнес юритаётган Сиз каби тадбиркорларга бугун хавас кўзи билан қараймиз, меҳнатларингизни қадрлаймиз. Шуни ҳам аниқ биламизки, қалбингизда Она Ватанимиз Ўзбекистонга, киндик қонингиз тўкилган Андижонга нисбатан ўзгача меҳр ва мухаббатингиз бор, албатта.

Ушбу юқоридаги хислатларингизни қадрлаган ҳолда биз бугун Сизларга мурожаат қилиб, Андижонимиз равнақи йўлида ҳамкорлик ўрнатиш, ўзимизда бизнес юритишни таклиф этмоқчимиз.

Ушбу жойда бургут қуши ҳикоясини эсламоқчимиз:

“Баланд тоғларнинг бирида яшайдиган бургут осмонда парвоз қилиб учиб юрган вақтда бир жойга келганда қанотларини ёйиб олар экан, шунда унга савол беришиб, осмонда парвоз қилиб учиб юрган вақтингда нега доим шу жойга келганда қанотларингни ёйиб оласан деб сўрашганда, мен мана шу жойда туғилганлигим учун, ҳеч бўлмаса соям тегиб турсин”, деб жавоб берган экан.

Агар Она юртимизда илм-фан, таълим, технология, инвестиция ва бошқа соҳаларни ривожлантириш, сизлар яшаб фаолият олиб бораётган давлатлардаги муассасалар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ватанпарварлик ҳисси жўш уриб турган ўз фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, Сиз билан яқиндан суҳбатлашишга тайёрмиз.

Шунингдек, сиз ватандошларимизни Ўзбекистон - Она юртимиз, жаннатмонанд Андижонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга дахлдор бўлиш, замонавий билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга даъват этамиз.

Биз бугун барчангизнинг мамлакатимизни ривожпантиришга сидқидилдан ҳисса қўшишга тайёр эканингизни чин юракдан ҳис этиб турибмиз. Ҳаммамиз жонажон Ватанимиз равнақи йўлида бир ёқадан бош чиқариб бирлашсак, олдимизга қўйган ҳар қандай юксак маррага албатта етишишимизга ишонамиз.

Сиз азизлар билан бошлаган ҳар бир ишимиз халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади, деб умид қиламиз.

Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йилнинг 21-22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифлари олиб борилаётган кенг кўламли ишларимизга янгича руҳ, янгича мазмун бахш этди.

Давлатимиз Раҳбари улкан марраларни белгилаб бердилар ҳамда ушбу марраларни забт этиш учун зарур манба ва имкониятларни аниқ қилиб кўрсатиб ўтдилар.

Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, барча соҳаларда азалдан Андижон мактаби, андижонликлар тажрибаси мавжуд бўлганки, ундан барча андоза олиб, барака топган. Насиб этса, бу анъанани тиклаб, бор салоҳиятимиз, интилишимиз, янгича ёндашишимиз билан юксак марраларга биргаликда эришамиз.

Азиз ватандошлар!

?жозатингиз билан, Андижон заминидаги ишларга қисқача таъриф берсак, 3 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган вилоятимизда ўтган 2019 йилда 3,2 трлн сўмлик 611 та лойиҳалар амалга оширилиб, 255 та йирик саноат корхоналари ишга туширилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 трлн сўмга ортиб, 17 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Улкан қурилиш, бунёдкорлик, яратувчилик майдонига айланган Андижонимизга биргина 2019 йилда 128 та хорижий инвесторлар томонидан 294 млн долларлик инвестиция олиб кирилди.

Демак, пул тикиб, ҳалол ишлаб, фойда кўриш учун ишонч бор уларда. Мисол учун, “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонасида муваффақиятли амалга оширилган лойиҳалар юқоридаги фикрларни тасдиқлайди.

Андижонлик тадбиркорлар билан жорий йилнинг ўзида жами бўлиб 954 та лойиҳалар ҳисобига 8,9 трлн сўм инвестициялар ўзлаштириш ва 68 мингта янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида йилига 4,1 трлн сўмлик ишлаб чиқариш қувватлари, қўшимча 120 млн долларлик маҳсулотларни экспорт имконияти яратилади.

Шу билан бирга, 35 хил турдаги янги маҳсулотлар ҳамда 65 млн долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши таъминланади.

Бундан ташқари қуйидаги омиллар Андижоннинг инвестициявий жозибадорлигини таъминлайди:

Аввало, бизнинг одамлар меҳнатга чанқоқ ва интилувчан, энг асосийси ҳалол виждонли инсонлар. Тупроғимиз, иқлимимиз йилига уч-тўрт марта ҳосил олишга имкон беради. Заминимизда Менделеев жадвалидаги барча кимёвий элементларнинг мавжудлиги бу ерда фойдали қазилмалар, хом ашё базаси мавжуд эканлигидан далолат беради.

Қонун устуворлиги бор жойда адолат қарор топади, хусусий мулк дахлсизлиги таъминланади, тараққиёт ривожланиб боради. Қолаверса, бунёдкорлик, эл-юрт фаровонлиги ниятида қўйилган ҳар бир қадам улуғ бобомиз Мирзо Бобурнинг руҳларини шод қилиши муқаррар.

 

Қадрли ҳамюртлар!

Ҳар бир туманда кичик саноат зоналари барпо қилинмоқда. Лойиҳа ташаббускорларига ер майдонлари ажратилмоқца, ушбу ер майдонлари коммуникация тармоқларига улаб берилади. Заруратга қараб банк кредитлари ажратилади.

Бунда тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация берилади, хусусан:

хорижий валютада — тижорат банклари томонидан белгиланган фоизли ставканинг 30 фоизгача миқцорда, бироқ 3 фоизли пункти;

миллий валютада - қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлган, бироқ 5 фоизли пункти қоплаб берилади.

Муҳтарам Президентимизнинг топшириқларига асосан, ўтган йилдан бошлаб вилоятдаги бўш ер майдонлари ва бино- иншоотлар “Е-?жро” аукцион дастури орқали сотилиши йўлга қўйилди.

Бу эса, ер майдонлари ва бино-иншоотларни “шаффоф” усулда ўз эгаларини топишларига замин яратмоқца.

Ҳозирда фойдаланилмай бўш турган 112 та давлат улуши бор корхоналар, 14 та давлат объектлари, 258 та объектлардаги 112гектар бўш ер майдонлари аукционга чиқарилиб, ўз инвесторларини кутмоқда.

Унутмангки, киритган инвестицияларингиз жуда қисқа мудцатларда дивиденд келтиришига биз ҳам манфаатдормиз. Шундай экан, дадиллик билан ишга киришайлик.

Узга давлатларда ризқини қидираётган, билаги кучга тўлган азиз ватандошлар!

Сизларни ҳам Андижонга чорлаймиз. Сўнгги уч йилда қурилиш, ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 10 баробарга ортди.

?лғор технологиялар асосида бунёд этилаётган замонавий объектларни Сиз каби юқори малакали, шижоатли ёшлар, шу вилоят фарзандлари ёш йигит-қизлар қурмоқца. Уларнинг орасида хорижлик мутахассислар ҳам талайгина.

Шундай экан, оилангиз даврасига қайтинг, Янги Андижонни яратишга Андижон фарзанди сифатида ҳиссангизни қўшинг. Асрларга татигулик бунёдкорликда иштирок этинг.

Биргина мисол, “Азака СЛу” мажмуасини қуриш лойиҳаси орқали 10 минг нафар янги иш ўринлари яратилмоқда.

Бунда, 4631 та хонадонли 71 та кўп қаватли турар жойдан ташқари, мажмуа таркибига 2 та 320 ўринли мактабгача таълим муассасаси, 1500 ўринли мактаб, 250 ўринли шифохона, боғ, 10 минг кв.м. майдонга эга савдо маркази, замонавий энергия тежовчи технологиялар асосида қурилиш материаллари ва жиҳозлар ишлаб чиқариш заводи қуриб фойдаланишга топширилади.

Шунингдек, шаҳар яқинидаги адир жойларда кўп қаватли уйлар қуриш, шу орқали аҳолининг тобора ўсиб бораётган талабини қондириш чоралари кўрилмоқца. Хўжаобод туманининг ?ттифоқ массивида биринчи босқичда 35 та кўп қаватли уйлар қурилмоқца. Улар Андижон шаҳри, Андижон, Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларидаги уй-жойга муҳтож оилаларга берилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, бу ерда мактаб, тикувчилик цехи, спорт комплекси бунёд этилмоқта. Бундай жойларда уйлар бунёд этиш мамлакатимизда янги тажриба эканини, уларни халқаро стандартлар асосида пишиқ, сифатли қуриш зарурдир.

Бу бизга кўплаб қурувчи мутахассислар зарур эканлигини билдиради. ?ш ҳақлари кафолатланганлиги хорижий давлатлардан кам эмаслигини билдириб ўтмоқчимиз.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги йўналишида “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дастури орқали арзон кредитлар ҳисобига томорқа хўжаликларини ривожлантириш бўйича ишлар ҳам амалга оширилмоқда.

Бунда энг асосийси, паррандачилик, чорвачилик, мева- сабзавот етиштириш йўналишларида, йирик корхоналар ва кам таъминланган аҳоли ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш орқали касаначиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқца.

Биргина мисол, Бўстон туманидаги йирик корхона томонидан 36 млн долларлик инвестициялар киритиш ҳисобига сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси ва 5 минг бош қорамолчилик комплекси ташкил қилинади ҳамда 1000 та оиланинг ҳар бирига 3 бошдан, жами 3 минг бош қорамол тарқатилмоқда;

Худди шундай, Асака туманидаги бошқа бир корхона томонидан 8 млн долларлик инвестициялар киритилиб, 25 минг бош наслли она товуқлар олиб келинди, инкубация орқали очилган жўжалар аҳолига 500 бошдан тарқалиши ҳисобига 2 минг 300 нафар аҳоли иш билан таъминланмоқда.

Аҳолига тарқатилган қорамол ва паррандаларга ушбу корхоналар томонидан аҳоли ўқитилади, тўлиқ озуқалари етказиб берилади ва етиштирилган маҳсулот сотиб олинади.

Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ўз оилангиз бағрида, ота- онангиз дуосини олиб, фарзандларингиз тарбияси билан шуғулланган ҳолда ўз юртингизда ишлашингиз учун бугун биз масъул раҳбарлар сифатида барча шароитларни яратиб беришни олдимизга мақсад қилганмиз.

Бугунги фарзанд тарбияси, эртага уни ким бўлиб камол топишини белгилаб беради.

Қадрли дўстлар!

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари ҳамда Андижон вилояти ҳокими сифатида шаффофлик ва қонунийликни таъминлашни зиммамизга оламиз. Барча лойиҳалар юқори суръатларда, сифатли амалга оширилади.

Шу билан бирга, Андижонимиз тараққиётига ҳисса қўшиш истагида бўлган барча чет элдаги юртдошларимизни Ўзбекистонга таклиф этамиз, Биз уларни қўллаб-қувватлашга ва ҳар томонлама рағбатлантиришга тайёрмиз.

Азиз Андижонликлар! Келинглар, биргаликда янги тарихни яратайлик!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net