Малайзияга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

26.12.2023 01:10

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, Малайзия ҳукумати 2024 йил 1 январдан бошлаб мамлакатга ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун рақамли келиш карталарини (Malaysia Digital Arrival Card) жорий этмоқда. Янги қоидага мувофиқ, мазкур онлайн картани Малайзияга етиб келгунга қадар уч кун ичида https://imigresen-online.imi.gov.my/mdac/main веб-сайти орқали тўлдириш талаб этилади. Тўлдирилган ва принтерда чоп этилган картани мамлакатга кириб келганда паспорт назорати пунктларида тақдим этиш керак бўлади.  

Мазкур картада саёҳатчилар ўзларининг шахсий маълумотларини, жумладан исм-шарифи, фуқаролиги, паспорт серияси, мамлакатга келиш ва ундан чиқиб кетиш саналари, телефон рақамлари, Малайзиядаги вақтинча яшаш манзили ва бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.

Ҳозирги вақтда Малайзияга кириш учун Ўзбекистон фуқароларига 30 кунгача виза талаб қилинмайди.

Малайзиянинг миграция конунчилигига мувофиқ, Ўзбекистондан ташриф буюраётган фуқаролар қуйидагиларни тақдим этишлари шарт:

- амал қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаган хорижга чиқиш паспорти;

- мазкур давлатга кирган санадан бошлаб 30 кун ичида қайтиш ёки учинчи давлатга бориш авиачиптаси.

Шунингдек, паспорт назоратидан ўтаётганда фуқаролардан  меҳмонхона (ётоқхона)ни банд қилганлиги тўғрисида ҳужжат ва мамлакатда бўлишлари учун етарли маблағ мавжудлигини тасдиқлаш талаб қилиниши мумкин.

Зарур ҳолларда, Малайзия ИИВ Миграция департаменти вакиллари чегара ўтиш жойларида (Куала-Лумпур халқаро аэропорти ва бошқалар) чет эл фуқароларига мамлакатга киришни рад этиш ҳуқуқига эга.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси Малайзияга сайёҳат қилишни режалаштираётган ватандошларни махаллий ҳокимият органларининг юқоридаги талабларини инобатга олишга чақиради.

Қўшимча маълумот учун Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишингиз мумкин:

Тел.: +603-4253-3406, +603-4253-2406.

Веб-сайт: https://uzbekembassy.com.my/

Facebook: https://www.facebook.com/uzembassymalaysia

Instagram: https://www.instagram.com/uzembassymalaysia/

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net