«The Korea Herald»: Сайлов натижалари ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнининг халқ томонидан кенг қўллаб-қувватланишининг ёрқин тасдиғи бўлди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

03.11.2021 12:22

СЕУЛ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Жанубий Корея матбуоти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси ҳақида ахборот тарқатишда давом этмоқда, деб хабар беради «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, «The Korea Herald» газетаси Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси эълон қилган Президент сайлови натижаларини, унда Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонганини маълум қилди.

Нашрнинг қайд этишича, овоз бериш жараёнида 16 миллион 212 минг 343 нафар сайловчи (80,4%) иштирок этган. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган Шавкат Мирзиёев номзодига 12 миллион 988 минг 964 киши ёки сайловда қатнашганлар умумий сонининг 80,12 фоизи овоз берган.

Сайлов натижалари Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар жараёнининг халқ томонидан кенг қўллаб-қувватланишининг ёрқин тасдиғи бўлиб, жамият ҳаётида яққол сезилмоқда, ҳолбуки, мамлакат аҳолисининг нурафшон келажакка бўлган қатъий ишончини ўзида мужассам этди, дея хулоса қилади Жанубий Корея нашри.

Аҳамиятлиси, ислоҳотлар жараёнида амалий самарадорлик ва инсон манфаатлари биринчи ўринга қўйилмоқда. Сўнгги 5 йилда мамлакатда ижтимоий йўналтирилган кўплаб дастурлар амалга оширилди. Фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат, оммавий ахборот воситалари ва спортни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, «The Korea Herald» газетаси Жанубий Кореяда қарийб 1 миллион нусхада чоп этиладиган кундалик энг йирик босма нашр ҳисобланади. 1953 йилда ташкил этилган, Корея Республикаси ва хорижда кенг аудиторияга эга бўлган ушбу газетада эълон қилинган мазкур мақола Жанубий Корея ва жаҳон жамоатчилигининг Ўзбекистон ва унинг изчил тараққиёти ҳақида хабардорлигини оширишга хизмат қилади.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net