Германия ОАВ: Ўзбекистон Германия ва Европа ?ттифоқининг бошқа давлатлари компаниялари билан ҳамкорлик қилиш учун улкан салоҳиятга эга

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

03.11.2021 12:23

ТОШКЕНТ, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Германиянинг иқтисодий ривожланиш ва ташқи савдо федерал уюшмаси (BWA) веб-саҳифасида “Ўзбекистон Германия иқтисодиёти учун муҳим шерик” номли мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган Марказий Осиё мамлакатлари бўйича эксперт ва BWAнинг ҳукумат билан алоқалар бўлими бошлиғи Урс Унcауфнинг ёзишича, сўнгги беш йилда Шавкат Мирзиёевнинг ислоҳотлар сиёсати натижасида мамлакат иқтисодий жиҳатдан анча эркинлашди, сармоядорлар ҳамда минтақавий ва халқаро миқёсда ҳамкорлик қилувчи шериклар учун очилди.

“35 миллионлик аҳолисининг аксариятини ёшлар ташкил этувчи Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга бўлган мамлакат геостратегик жойлашуви нуқтаи назаридан Германия ва бошқа Европа ?ттифоқи давлатлари компаниялари билан ҳамкорлик қилиш учун улкан салоҳиятга эга”, - дея таъкидлайди Урс Ункауф.

Эксперт мақолада 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда 80,1 фоиз овоз олган амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев олий давлат лавозимига яна беш йил муддатга сайлангани ва мамлакатда бошланган ислоҳотлар жараёнини давом эттиришини маълум қилган.

Мақолада, шунингдек, Урс Унcауф Президент сайловида халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистонда бўлган вақтида республика сиёсати ва фуқаролик жамиятининг юқори мартабали вакиллари билан қатор музокаралар ўтказганини, учрашувлар чоғида Германия-Ўзбекистон муносабатларини янада фаоллаштириш ва амалий ҳамкорлик лойиҳаларини ҳаётга тадбиқ этиш истиқболларини муҳокама қилганини таъкидлайди.

Хусусан, ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида ўтказилган суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларнинг бугунги ҳолатидан ташқари Ўзбекистонда фаолият юритаётган BWAга аъзо компанияларнинг долзарб масалалари ҳам муҳокама қилингани айтилган.

BWA Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар жараёнларини қўллаб-қувватлайди ва конструктив ҳамкор сифатида Германия–Ўзбекистон муносабатларини барча даражаларда ривожлантиришга ҳисса қўшишини давом эттиради, дея хулоса қилади муаллиф.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net