Бугун 5 нафар боксчимиз Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун рингга кўтарилади

09.03.2020 15:28

ТОШКЕНТ, 9 март. «Дунё»АА/. Аввал хабар қилинганидек, ?ордания пойтахти Уммон шаҳрида бокс бўйича Токио Олимпиадасига лицензия тақдим этиладиган турнир ўтказилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири.

Кеча, 8 март куни ўтказилган баҳсларда ўзбекистонлик боксчилар Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалолов рақибларини мағлуб этиб Токио йўлланмасини қўлга киритди.

Рингга кўтарилган яна икки ҳамюртимиз – Фанат Қаҳрамонов ва Мафтуна Мелиева мағлубиятга учраган бўлса-да, Фанат Қаҳрамоновда Олимпиадага бориш имконияти сақланиб турибди.

Мусобақанинг еттинчи куни доирасида яна 5 нафар боксчимиз Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун жанг олиб боради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net