Ўзбекистон Т?В раҳбари йиғилиш иштирокчиларини Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Саноат кооперацияси ва МДҲ Минтақалараро ҳамкорлик форумл

13.05.2022 11:29

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бугун Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги маърузасида тадбир иштирокчиларини Тошкент шаҳрида  ўтказиладиган Саноат кооперацияси ва МДҲ минтақалараро ҳамкорлик форумларига таклиф қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

-Шу маънода, ҳамкорларимизга ўтган ой Тошкент шаҳрида 700 дан ортиқ компания ва бизнес-делегациялар, шунингдек, 10 мингдан кўпроқ меҳмонлар иштирокида ўтган «?ннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида фаол иштироклари учун ўз миннатдорлигимизни билдирамиз, -деди Владимир Норов. -  Шу билан бирга, ҳамкорларимизни жорий йил Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Саноат кооперацияси ва МДҲ Минтақалараро ҳамкорлик форумларининг ўтказилишини қўллаб-қувватлашга чақирамиз. Мазкур тадбирлар савдо, ишбилармонлик ва ишлаб чиқариш алоқаларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net