Ўзбекистон Т?В раҳбари: Давом этаётган геосиёсий кескинлик ва санкциявий зиддиятлар миллий иқтисодиётларнинг барқарор фаолиятига хавф с

13.05.2022 11:28

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов Душанбе шаҳрида бўлиб ўтаётган МДҲ ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишидаги маърузасида бугун Ҳамдўстлик давлатлари иқтисодиётлари дунё иқтисодий тизимининг таркибий қисми ҳисобланишини қайд этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

-Давом этаётган геосиёсий кескинлик ва санкциявий зиддиятлар миллий иқтисодиётларнинг барқарор фаолияти ва маҳсулотлар етказиб бериш занжирларининг бузилиши, иш ўринларининг қисқариши ва алал-оқибатда ижтимоий кескинлик учун омилларни юзага келтиради, - деди Ўзбекистон Т?В раҳбари. - Шу ўринда, фикримизча, макроиқтисодий барқарорлик ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда мувозанатли ва мувофиқлаштирилган ёндошув, шунингдек, инқирозли ҳолатларга самарали жавоб бериш механизмларини яратиш зарур.

Эркин савдо зонаси тўғрисидаги Шартноманинг салоҳиятидан фойдаланиш,  яқин фурсатларда хизматларнинг эркин савдо-сотиғи тўғрисида битимни имзолашга эришиш, товар ва хизматлар ҳаракатланиши йўлида қолаётган тўсиқларни бартараф этиш, ўзаро савдо-сотиқни рақамлаштириш, транспорт-транзит коммуникацияларини такомиллаштириш, ўзаро инвестицияларни ҳамда корхона ва минтақалар ўртасидаги кооперация алоқаларини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолиятни давом эттириш лозим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net