Ўзбекистон элчиси Япония ташқи ишлар давлат вазири билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди

03.12.2021 15:01

ТОК?О, 3 декабр. / "Дунё" ?А /. Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов кеча янги тайинланган Япония ташқи ишлар давлат вазири Такако Сузуки билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Япония расмий вакили Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил декабрь ойида Токиога расмий ташрифи ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришда янги босқични бошлаб берганини алоҳида таъкидлади.

Такако Сузуки Япония Ўзбекистон билан турли соҳаларда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ниятида эканини билдирди.

Суҳбат чоғида ўзаро муносабатларнинг жорий кун тартиби ва Ўзбекистон-Япония ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари, хусусан, парламентлараро алоқаларни фаоллаштириш, халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни кенгайтириш, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш, шунингдек, 2022 йил Ўзбекистон ва Япония ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ масалалар жой олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net