Ўзбекистон биринчи марта БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси Экологик сиёсат қўмитаси бюроси раисининг ўринбосари этиб сайланди

14.05.2022 11:19

ЖЕНЕВА, 14 май. Дунё» АА/. Жорий йил  9-12 май кунлари Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимизнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси вакилларидан иборат делегация БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг (Е?К) Экологик сиёсат бўйича қўмитаси бюросининг навбатдан ташқари йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Тадбирда «Европа учун атроф–муҳит» 9-Е?К Вазирлар конференциясига тайёргарлик кўриш (Никосия, 5-7 октябрь), БМТ Атроф-муҳит бўйича ассамблеясининг 5-сессиясида (Найроби, 28 февраль-2 март) эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, «яшил» иқтисодиёт бўйича Батуми ташаббуси билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Мажлиснинг тўртинчи куни Экологик сиёсат бўйича қўмита бюросига навбатдан ташқари сайлов бўлиб ўтди. Ёпиқ овоз бериш шаклида ўтказилган сайлов  натижаларига кўра, Ўзбекистон вакили Экологик сиёсат қўмитаси бюроси таркибига мамлакатимиз тарихида биринчи марта раис ўринбосари этиб сайланди.

БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг атроф-муҳит масалалари бўйича фаолияти 1971 йилда ҳукуматларнинг атроф-муҳит масалалари бўйича катта маслаҳатчилари гуруҳи ташкил этилган вақтда йўлга қўйилган. 1994 йилда эса Экологик сиёсат бўйича қўмита тузилган. Мазкур қўмита мамлакатларни атроф-муҳитни бошқариш ва трансчегаравий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, БМТ Е?Книнг минтақавий экологик мажбуриятларини бажариш ва минтақада барқарор ривожланишни таъминлашни қўллаб-қувватлаб келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net