Туркий давлатлар ташкилотининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциацияси ташкил этилди

13.05.2022 11:40

ТОШКЕНТ, 13 май. /«Дунё» АА/. Туркиянинг Бурса шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциацияси таъсис этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази маълумотига кўра, шунинг муносабати билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Шундан сўнг Туркий давлатлар ташкилотининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциацияси Меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Янги ассоциация дунёда ноёб ҳисобланади. Чунки у ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни, ҳам омбудсманларни ўзида бирлаштирмоқда. Янада муҳими, ушбу тузилма Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларда бўлиб турган фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги масалаларни самарали ҳал этишга кўмаклашади.

Ассоциация инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳамкорликнинг кенг қиррали жиҳатларини қамраб олмоқда. Жумладан:

-инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тарғиб қилиш йўналишидаги фаолият ҳамкорликда қўллаб-қувватланади;

-инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тажриба алмашиш, ўзаро ҳамкорликни кучайтириш йўналишидаги лойиҳалар амалга оширилади;

-инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида қўшма ўқувлар ва семинарлар, илмий тадқиқотлар учун самарали платформа вужудга келади;

-инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш соҳасида халқаро ва минтақавий механизмларда ҳамкорлик қилиш учун имкониятлар кенгаяди.

Маълумот учун: Туркий тилли давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ўртасида яқин ҳамкорликни ривожлантириш бугунги кунда долзарб масаладир. Айни мавзу 2018 йилда қадимий Самарқанд заминида илк бор ўтказилган ?нсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми доирасида ҳам кенг муҳокама қилинганини таъкидлаш лозим.

2019 йил 18-19 ноябрь кунлари ?станбулда бўлиб ўтган Омбудсманларнинг 2-халқаро конференциясида ва кейинги икки йил давомидаги онлайн учрашувларда Туркия, Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари томонидан Туркий давлатлар ташкилотининг ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари ва омбудсманлари ассоциациясини тузиш имкониятлари муҳокама қилинган эди.

«?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик тобора мустаҳкамланаётган ҳозирги шароитда ташкил этилган ушбу Ассоциация инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар учун қулай ҳамкорлик майдонига айланади, деб ҳисоблайди», дейилади манбада.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net