Тошкентда Ўзбекистон ва ?сроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

17.05.2022 11:42

ТОШКЕНТ, 17 май. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва ?сроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг еттинчи давраси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, томонлар делегацияларига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов ва ?сроил Ташқи ишлар вазирлигининг Бош директори ўринбосари, Евроосиё ва Ғарбий Болқон департаменти бошлиғи Гарри Корен бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувлар чоғида Ўзбекистон-?сроил кун тартибидаги долзарб масалалар, халқаро тузилмалардаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди.

Режалаштирилаётган тадбирлар жадвали, жумладан, ?қтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг бўлажак йиғилиши ва шартномавий-ҳуқуқий базани инвентаризация қилиш бўйича маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси муҳокама қилинди.

?кки томонлама кун тартибида алоҳида ўрин тутадиган парламентлараро мулоқотни чуқурлаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро кун тартибидаги айрим масалалар кўриб чиқилди.

Томонлар икки томонлама алоқаларни ўзаро манфаатли ва амалий тарзда изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Т?Влараро маслаҳатлашувларни мунтазам равишда давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

***

Учрашув якунида Ўзбекистон ва ?сроил Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида ҳамкорлик ва икки томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги Протоколни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

 «Дунё» АА суратлари

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net