Хоразмда сайёҳ-истеъмолчилар муаммоларини ўз вақтида бартараф этиш масалалари муҳокама қилинмоқда

25.11.2021 15:32

ТОШКЕНТ, 24 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Хоразмда туризм соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга бағишланган «Сайёҳ – 2021» халқаро форуми ўз ишини бошлади, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон ?стеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти федерацияси маълумотига кўра, унда дунёнинг 60 га яқин давлатдан халқаро экспертлар келган. Форумда иштирокчилар томонидан Европа ва Марказий Осиё мамлакатларининг ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати, келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, сайёҳ (истеъмолчи)лар муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва урбанизация каби мавзулар муҳокама қилинди.

Шунингдек, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро эксперт Елена Вольф нутқ сўзлаб, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасининг ҳозирги кундаги муҳим стратегик макон эканлиги ҳамда у ерда яшовчи қардош миллатлар ўртасида барча соҳалардаги ҳамкорлик жуда муҳим эканлигини таъкидлади.

Сессияда иштирокчилар асосий муаммолар, жумладан, «Туристларнинг трансчегаравий шикоятларини кўриб чиқиш муаммолари ва уларни ҳал этиш йўллари», «Халқаро туризм ҳуқуқи ва туризм соҳасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари» масалаларини муҳокама қилди.  

Қолаверса, чет эллик ҳамкорлар билан тажриба алмашиш мақсадида доимий алоқа ўрнатишга ҳам келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net