Ўзбекистоннинг энг оммабоп ва кўп ташриф буюриладиган сайёҳлик масканлари Австрия матбуоти нигоҳида

26.11.2021 15:33

ТОШКЕНТ, 26 ноябрь. /«Дунё» АА/. Австриянинг Kurier газетаси веб-саҳифасида Ўзбекистоннинг кенг сайёҳлик имкониятларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақола бошида мамлакатимизнинг географик ўрни ва иқлими ҳақида умумий маълумотлар келтирилган.

Тарихий ?пак йўлининг қадимий сайёҳлик масканларидан бири Қорақалпоғистон ҳақида ҳикоя қилар экан, муаллиф бу ҳудудга фақат ҳақиқий саёҳат ишқибозлари ташриф буюришини таъкидлайди. Ҳайратланарли жиҳати шундаки, Ўзбекистонга келаётган сайёҳларнинг аксарияти, Тошкент ва Хива ўртасидаги ишончли маршрутларни танламоқда, деб ёзади муаллиф.

Марказий Осиё давлатлари орасида сайёҳлар борган сари Ўзбекистонга ташриф буюришни маъқул кўраётгани, уларнинг кўпчилиги зиёрат туризми йўналишида сафарларни амалга ошираётгани таъкидланган.

“?чки туризм ҳам яхши ривожланган. Ўзбекистоннинг ўттиз уч миллион аҳолисининг қарийб чорак қисми ҳар йили мамлакат бўйлаб саёҳат қилади. Самимий инсонлар яшайдиган мамлакат зиёратчи сайёҳлар учун ҳам кенг имкониятлар тақдим этмоқда.

Мамлакат тарихи ислом дини билан чамбарчас боғланган. Қадимий шаҳарлар қиёфасини шакллантирувчи маҳобатли лой қалъалар, кўп сонли маҳаллий сайёҳларнинг ёрқин либослари, бетакрор меъморий обидаларнинг ложувард ва зарҳал кошинлари, моҳир ҳунармандларнинг меҳнат маҳсули бўлган бежирим сопол маҳсулотлар ?пак йўли  руҳиятини ифодалайди”, - деб фикр юритади муаллиф.

Сайёҳлар замонавий тезюрар Афросиёб поездида йўл босиб, ҳақиқий шарқона бозорларга бой бўлган Тошкентга, машҳур Регистон майдонига эга Самарқандга, Лаби-ҳовуз мажмуаси жойлашган Бухорога, шунингдек, кўҳна Хоразмнинг маркази бўлмиш лой қалъа девори билан ўралган Хивага саёҳат қилиши мумкинлигига эътибор қаратилган.

“Хива очиқ осмон остидаги музей шаҳар ҳисобланади. ?чан қалъа меъморий мажмуаси узунлиги икки километр ва баландлиги етти метрдан иборат мустаҳкам қалъа девори билан ўралган. Бу шаҳарда юздан ортиқ диққатга сазовор тарихий ёдгорлик мавжуд. ?чан қалъа ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий ёдгорликлари мероси рўйхатига киритилган бўлиб, доим маҳаллий ва хорижий сайёҳлар билан гавжум. Лекин бағрикенг, меҳмондўст ва оқкўнгил Ўзбекистон халқининг ўзи алоҳида диққатга сазовор”, - деб қайд этилган нашрда.

Муаллиф ям-яшил ва серҳосил Фарғона водийси ҳамда Тошкент шимолида бир ярим соатлик масофада, денгиз сатҳидан 3 минг 300 метр баландликда жойлашган Чимён дам олиш масканини экстремал ва тоғ туризми йўналишларида ташрифга муносиб деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, мақолада Ўзбекистонга саёҳат қилиш учун авиакомпания хизматлари, турли сайёҳлик компаниялари томонидан таклиф этилаётган саёҳат пакетларининг нархлари ва бошқа фойдали маълумотлар берилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net