Ўзбекистон ?талиянинг Пестум шаҳрида бўлиб ўтган XXIII Ўрта ер денгизи археологик туризм бўйича халқаро кўргазмасида тақдим этилди

29.11.2021 15:36

Р?М, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. 25-26 ноябрь кунлари ?талиянинг Пестум шаҳрида XXIII Ўрта ер денгизи археологик туризм бўйича халқаро кўргазмасида Ўзбекистон элчихонаси вакиллари иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Кўргазмага келган 10 мингдан ортиқ  меҳмон Ўзбекистон, Австралия, ?сроил, ?ордания, ?спания, Куба, Малайзия, Мексика, Словакия, Тунис, Туркия, Эквадор, Эстония ва бошқа мамлакатларнинг қарийб 100 та павильони ва стенди билан танишди. Тадбир доирасида 60 дан ортиқ анжуман ва учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон дипломатия миссияси томонидан халқ амалий санъати намуналари экспозицияси ва мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги материаллар тақдимоти ўрин олган  алоҳида стенд ташкил қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг бой маънавий ва маданий-тарихий мероси, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси ва Репрезентатив рўйхатларига киритилган тарихий ва маданий ёдгорликлари, табиий-иқлим шароити ва диққатга сазовор масканлари ҳақида батафсил маълумот тақдим қилинди.

Ўзбекистон томонидан виза тартибини либераллаштириш, жумладан, 92 мамлакат фуқаролари учун визасиз режим жорий этилгани, сайёҳлик инфратузилмасини кенгайтириш, хусусан, экотуризм, этнотуризм, маданий, гастрономик, пляж, тоғ туризми каби янги сайёҳлик йўналишларини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот маълумотномалари тарқатилди.

Бундан ташқари, кўргазма меҳмонлари Ўзбекистонда жорий этилган «Uzbekistan. Safe travel guaranteed» сайёҳлар учун хавфсиз шароитлар яратиш бўйича лойиҳа билан танишди. 

Америго Варотти, Пезаро ва Урбино Савдо конфедерацияси бош директори:

- Биз Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишдан жуда манфаатдормиз.  Мен Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон ва Қирғизистонда бўлганман. Ушбу мамлакатлардаги ҳамкорлар билан сайёҳлик ва савдо алоқаларимиз мавжуд. Ўзбекистон - жуда чиройли гўзал мамлакатдир. Биз Ўзбекистон деганда, биринчи навбатда, Самарқанднинг чиройи ва тароватини ҳис қиламиз.

Сантина Бруни, Салерно првинциясидаги «Vela Dream Agropoli» сайёҳлик компанияси  раҳбари:

- Юртингизга ҳавас қиламан, ҳар гал туроператор сифатида сайёҳлик кўргазма ва ярмаркаларига борганимда, биринчи галда Ўзбекистон стендини кўришга ошиқаман.

Мамлакатингизга бориш орзуим бор. Бундан бир неча йил аввал «Римдаги халқаро аёллар клуби» кўргазмасида иштирок этаётиб, сизнинг ажойиб анъанавий ва гўзал матоларингиз  билан танишган эдим.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net