Ўзбек миллий либослари Жанубий Кореянинг Андонг шаҳрида ўтказилган кўргазмада намойиш этилди

29.11.2021 15:35

СЕУЛ, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси Кёнсан-Пукто провинциясининг Андонг шаҳрида ўтказилаётган миллий кийимлар кўргазмасида иштирок этмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур кўргазма Кемёнг университети қошидаги «?пак йўли ва Марказий Осиё» илмий-тадқиқот маркази, Кёнсан-Пукто провинцияси, Андонг шаҳри раҳбарияти ҳомийлигида ташкил этилди. Унда ?пак йўли бўйлаб жойлашган давлатларнинг Корея Республикасидаги дипломатик ваколатхоналар ҳамда маҳаллий туризм компаниялари иштирок этди.

?кки мамлакат ўртасида барча соҳаларда, хусусан маданий-гуманитар алоқаларнинг бугунги кундаги даражасидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон мазкур тадбирда ҳамкор сифатида қатнашди.

Кўргазма павильонида элчихонамиз томонидан Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди. Унда миллий либослар, туризм салоҳиятини ўзида акс эттирувчи видео ва фотосуратлар, ҳунармандчилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги, ипак маҳсулотлари ва сопол буюмлари ҳамда бошқа халқ амалий ижоди намуналари жойлаштирилди.

Кўргазмадан кўланган мақсад маҳаллий аҳолига ?пак йўли мамлакатларининг бой маданий мероси ва туристик салоҳиятини намойиш этишдан иборатдир.

Меҳмонлар Ўзбекистон стенди билан танишар экан, юртимизнинг бой маданияти, тарихи ҳамда сайёҳлик салоҳиятини юқори баҳолади. Қатнашчиларга маҳаллий тилда чоп этилган Ўзбекистон тўғрисидаги буклетлар ва бошқа тарқатма материаллар тақдим этилди.

Ташкилотчилар ва қатнашчилар фикрига кўра, мазкур тадбирда иштирок этиш корейс жамоатчилиги кўз ўнгида туризм жозибадорлиги йилдан йилга ошиб бораётган Ўзбекистон учун янги имкониятларни яратади ва эпидемиологик вазият барқарорлашиб, келгусида сайёҳлик мавсуми тиклангач, мамлакатга хорижий туристлар оқимининг кўпайишига ҳисса қўшади.

Кўргазма 2 декабргача давом этади. Ҳафта давомида кўргазма иштирокчилари ?пак йўли бўйлаб жойлашган давлатлар қатори, Ўзбекистон маданияти, санъати, тарихи ҳамда сайёҳлик салоҳияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net