Туркия оммавий ахборот воситалари Тошкент вилоятининг қишки сайёҳлик имкониятлари ҳақида

12.01.2022 11:44

АНҚАРА, 12 январь. /«Дунё АА/. «ТРТ Аваз» веб-сайтида  “Ўзбекистонда қишки туризм” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда қайд этилганидек, Ўзбекистонда қишки туризмни ровожлантириш ва бу йўналишда турли замонавий иншоотларни барпо этишга катта эътибор қаратилмоқда.

“Тошкент вилоятида яқинда фойдаланишга топшрилган янги дор йўли  қишқи туризмни ривожлантирш бўйича навбатдаги қадам бўлди, - деб ёзади манба. - Янги дор йўли хорижий сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли учун мароқли дам олиш имкониятини яратгани баробарида тоғ чўққисига чиқиш йўлларини ҳам қисқартирди. Ушбу лойиҳа дам олувчиларга хавфсиз саёҳат қилиш имкониятини ҳам оширади”.

 Мақолада Ўзбекистон бўйлаб тоғ, спорт, соғломлаштириш, тоғли, чанғи ва гастрономик туризмни ривожлантиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар ҳаётга тадбиқ этилаётгани маълум қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистон жорий қиш мавсумида кўплаб маҳаллий ва хорижий сайёҳларни қабул қилишни режалаштиргани қайд этилгани баробарида туризм соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишда турк компаниялари билан ҳамкорлик изчил давом этаётганига алоҳида эътибор қаратилган.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан тақдим этилган маълумотга кўра, юртимизнинг ранг-баранг сайёҳлик имкониятлари доимий равишда Туркия оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида турибди. Турк оммавий ахборот воситалари томонидан таъкидланаётганидек, «ота юрт»нинг тарихий ва зиёрат туризмини чуқур идрок этган турк халқи учун Ўзбекистон сайёҳлик индустриясидаги йўналиш – қишки туризм имкониятларини тарғиб этиш ҳар икки томон учун наф келтиради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net