Саудия Арабистонидаги Бухорийлар диаспораси вакиллари Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини тарғиб қилишга кўмаклашади

13.05.2022 15:50

Ж?ДДА, 13 май. /«Дунё» АА/.  Мамлакатимизнинг Жидда шаҳридаги  Бош консулхонаси томонидан Саудия Арабистонидаги Бухорийлар диаспорасининг фаол вакиллари билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистонга  Саудиядан  сайёҳлар  оқимини кўпайтириш,  турли соҳаларда инвестицияларни жалб этишда ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда амалга ошрилаётган туб ислоҳотлар, хусусан, замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш, туркомпанияларга берилаётган имтиёзлар, сайёҳларнинг хавфсизлиги таъминлаш бўйича тадбиқ этилаётган лойиҳалар ҳақида батафсил сўзлаб берилди. Бундан ташқари, Саудия вакиллари учун Ўзбекистоннинг эко, агро ва гастрономик, экстремал, экологик, тоғ ва тиббиёт туризми турларининг имкониятларини очиб берувчи тақдимот ўтказилди.

Бухорийлар диаспораси вакиллари, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини Саудия аҳолиси ўртасида  тарғиб этишга тайёр эканини билдирди. Хусусан, тоғли ҳудудларда барпо этилаётган сайёҳлик иншоотлари ва дам олиш масканлари саудиялик туристларда катта қизиқиш уйғотиши таъкидланди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган  учрашув якунида  томонлар Ўзбекистон-Саудия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш бўйича ишларни давом эттиришда биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net