Ҳиндистон пойтахтида бўлиб ўтган Халқаро меҳмондўстлик кунида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти тақдим қилинди

29.04.2022 14:19

ДЕҲЛ?, 29 апрель. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчиси Дилшод Ахатов Ҳиндистон пойтахтида ўтказилган «Халқаро меҳмондўстлик куни»га (International Hospitality Day-2022) бағишланган тадбирда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Халқаро меҳмондўстлик кенгаши ва Ҳиндистоннинг Халқаро меҳмонхоналар бошқаруви институтлари тармоғи билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда мамлакатда фаолият олиб бораётган турли меҳмонхоналар бошқарувчилари, мутахассислар, сайёҳлик операторлари, Халқаро меҳмонхоналар бошқаруви институтнинг Деҳли филиали талабалари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси тадбир иштирокчиларини қутлар экан, мамлакатларимиз ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун мавжуд бўлган катта имкониятлар хусусида атрофлича сўз юритди. Шу ўринда пандемия билан боғлиқ кўпгина чекловларнинг бугунги кунда бекор қилинганлиги, Ўзбекистоннинг дунёга машҳур сайёҳлик мажмуалари хорижлик сайёҳлар учун яна очилгани, икки мамлакат ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар сони ошиб бораётганлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, етакчи меҳмонхоналар брендлари вакилларининг эътибори Ўзбекистонда хорижий инвесторлар, хусусан, туризм ва меҳмонхона соҳасини ривожлантириш учун тақдим этилаётган имконият ва имтиёзларга қаратилди.

«Халқаро меҳмондўстлик куни»га бағишланган тадбир давомида Ҳиндистонда фаолият олиб бораётган меҳмонхоналар вакиллари орасидан турли йўналишлардаги номинациялар ғолиблари эълон қилинди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, «Халқаро меҳмондўстлик куни» халқаро меҳмондўстлик кенгаши ва Ҳиндистоннинг Халқаро меҳмонхоналар бошқаруви институтлар тармоғи билан ҳамкорликда 2015 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net