Хорижий давлатларда тузилган Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари таркиби тасдиқланди

 

13.09.2021 15:40

ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан жорий йил 25 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 54 та сайлов участкаси тузилган эди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

МСК матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 37 давлатдаги 54 та участка сайлов комиссияларининг шахсий таркиби тасдиқланди.

Участка сайлов комиссиялари таркибига элчихона ходимлари, консуллар, элчихона маслаҳатчилари, хориждаги тадбиркор юртдошларимиз, маданий марказ вакиллари, “Uzbekistan Airways” ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари, шунингдек хорижда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар киритилган.

Сайлов кодексининг 23-моддасига мувофиқ, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш – ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади. Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади. Зарур бўлган ҳолларда, участка сайлов комиссиясининг сон таркиби ўзгартирилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида участка сайлов комиссияси раисининг вазифаларини ушбу ваколатхоналарнинг раҳбари амалга оширади.

Сайлов кодексининг 271-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида сайловчиларнинг рўйхатлари мазкур муассасалар бошлиқлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тузилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларни сайловчилар рўйхати билан танишиш усули, жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари чет давлатларда турган фуқароларнинг уларни сайловчилар рўйхатига киритиш тўғрисидаги мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотларни текширади ва фуқарони сайловчилар рўйхатига киритиш ҳақидаги масалани ҳал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган участка сайлов комиссиялари сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.

Қуйида участка сайлов комиссиялари рўйхати билан танишиш мумкин:

 

Участка сайлов комиссиялари

Мамлакат ва манзил

 

Телефон рақамлари

 

1-участка сайлов комиссияси

 

Австрия, Ўзбекистон Республикасининг Вена шаҳридаги элчихонаси биноси

+43 13153994

2-участка сайлов комиссияси

 

Афғонистон, Ўзбекистон Республикасининг Кобул шаҳридаги элчихонаси биноси

+93 20-250-04-31

3-участка сайлов комиссияси

Афғонистон, Ўзбекистон Республикасининг Мозори-шариф шаҳридаги консулхонаси биноси

+93 50-200-27-13

4-участка сайлов комиссияси

АҚШ, Ўзбекистон Республикасининг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси биноси

 

+1-202-8875300

5-участка сайлов комиссияси

АҚШ, Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси биноси

+1(917)675-7773

6-участка сайлов комиссияси

БАА, Ўзбекистон Республикасининг Абу-даби шаҳридаги элчихонаси биноси

+971 2 44 88 215

7-участка сайлов комиссияси

БАА, Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси биноси

+971559564114

8-участка сайлов комиссияси

Беларусь, Ўзбекистон Республикасининг Минск шаҳридаги элчихонаси биноси

+375172357209

9-участка сайлов комиссияси

Бельгия, Ўзбекистон Республикасининг Брюссель шаҳридаги элчихонаси биноси

+32 (2) 661-20-42

10-участка сайлов комиссияси

Буюк Британия, Ўзбекистон Республикасининг Лондон шаҳридаги элчихонаси биноси

+442072297679

11-участка сайлов комиссияси

Германия, Ўзбекистон Республикасининг Берлин шаҳридаги элчихонаси биноси

+49 30 39409830

12-участка сайлов комиссияси

Германия, Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси биноси

+49 69 915011110

13-участка сайлов комиссияси

?ндонезия, Ўзбекистон Республикасининг Жакарта шаҳридаги элчихонаси биноси

+021 7229919

14-участка сайлов комиссияси

?сроил, Ўзбекистон Республикасининг ?сроил давлатидаги элчихонаси биноси

+9723-6722371

15-участка сайлов комиссияси

?спания, Ўзбекистон Республикасининг ?спаниядаги элчихонаси биноси

+34 91 310 16 39

16-участка сайлов комиссияси

?талия, Ўзбекистон Республикасининг ?талиядаги элчихонаси биноси

+39-068 786 0310

17-участка сайлов комиссияси

Жанубий Корея, Ўзбекистон Республикасининг Сеул шаҳридаги элчихонаси биноси

+82 2-574-6554

18-участка сайлов комиссияси

Жанубий Корея, Ўзбекистон Республикаси Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси биноси

+82 2-577-3660

19-участка сайлов комиссияси

Қирғизистон, Ўзбекистон Республикасининг Бишкек шаҳридаги элчихонаси биноси

+996 312 98 62 95

20-участка сайлов комиссияси

Қозоғистон, Ўзбекистон Республикасининг Нурсултон шаҳридаги элчихонаси биноси

+7 717 295-42-52

21-участка сайлов комиссияси

Қозоғистон, Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+7 727 390 26 16

22-участка сайлов комиссияси

Қозоғистон, Ўзбекистон Республикасининг Актау шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+77292777117

23-участка сайлов комиссияси

Қувайт, Ўзбекистон Республикасининг Ал-Қувайт шаҳридаги элчихонаси биноси

+965 25396515

24-участка сайлов комиссияси

Латвия, Ўзбекистон Республикасининг Рига шаҳридаги элчихонаси биноси

+371-67322424

25-участка сайлов комиссияси

Малайзия, Ўзбекистон Республикасининг Куала-Лумпур шаҳридаги элчихонаси биноси

+603-4253-3406

26-участка сайлов комиссияси

Миср, Ўзбекистон Республикасининг Қоҳира шаҳидаги элчихонаси биноси

+202-3336-1723

27-участка сайлов комиссияси

Озарбайжон, Ўзбекистон Республикасининг Боку шаҳридаги элчихонаси биноси

+99412- 497-25-49

28-участка сайлов комиссияси

Покистон, Ўзбекистон Республикасининг ?сломобод шаҳридаги элчихонаси биноси

+92-51-226-47-46

29-участка сайлов комиссияси

Польша, Ўзбекистон Республикасининг Варшава шаҳридаги элчихонаси биноси

+48-508-064-333

30-участка сайлов комиссияси

Россия, Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги элчихонаси биноси

+7 499 238-36-20

31-участка сайлов комиссияси

Россия, Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+7 812 601 06 28

32-участка сайлов комиссияси

Россия, Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+7 863 2940476

33-участка сайлов комиссияси

Россия, Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+79326162707

34-участка сайлов комиссияси

Россия, Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+78435265563

35-участка сайлов комиссияси

Россия, Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+ 7 383 246-04-84

36-участка сайлов комиссияси

Россия, Ўзбекистон Республикасининг Владивостокдаги шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+7 423 260 48 00

37-участка сайлов комиссияси

Саудия Арабистони, Ўзбекистон Республикасининг Ар-Риёд шаҳридаги элчихонаси биноси

+966112635223

38-участка сайлов комиссияси

Саудия Арабистони, Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+966594390850

39-участка сайлов комиссияси

Сингапур, Ўзбекистон Республикасининг Сингапур шаҳридаги

элчихонаси биноси

+65 67343942

40-участка сайлов комиссияси

Тайланд, Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги

Бош консулхонаси биноси

+6626753995

41-участка сайлов комиссияси

Тожикистон, Ўзбекистон Республикасининг Душанбе шаҳридаги элчихонаси биноси

+99293 888-44-42

42-участка сайлов комиссияси

Туркманистон, Ўзбекистон Республикасининг Ашхобод шаҳридаги элчихонаси биноси

+993 12-36-90-55

43-участка сайлов комиссияси

Туркия, Ўзбекистон Республикасининг Анкара шаҳридаги элчихонаси биноси

+90 (312) 441-38-71

44-участка сайлов комиссияси

Туркия, Ўзбекистон Республикасининг ?станбул шаҳридаги Бош консулхонаси биноси

+902123232037

45-участка сайлов комиссияси

Украина, Ўзбекистон Республикасининг Киев шаҳридаги элчихонаси биноси

+38044 501-50-00

46-участка сайлов комиссияси

Ўммон, Ўзбекистон Республикасининг Маскат шаҳридаги элчихонаси биноси

+96824601360

47-участка сайлов комиссияси

Франция, Ўзбекистон Республикасининг Париж шаҳридаги элчихонаси биноси

+33769808052

48-участка сайлов комиссияси

Хитой, Ўзбекистон Республикасининг Пекин шаҳридаги элчихонаси биноси

+8613511024242

49-участка сайлов комиссияси

Хитой, Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси биноси

+86-21 63071896

50-участка сайлов комиссияси

Хитой, Ўзбекистон Республикасининг Гунчжоу шаҳридаги Бош консулхонаси биноси

+8620-87595247

51-участка сайлов комиссияси

Ҳиндистон, Ўзбекистон Республикасининг Ню-Дели шаҳридаги элчихонаси биноси

+91-11-24670774

52-участка сайлов комиссияси

Швейцария, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги ваколатхонаси биноси

+41 22 799 43 00

53-участка сайлов комиссияси

Эрон, Ўзбекистон Республикасининг Теҳрон шаҳридаги элчихонаси биноси

+91-11-24670774

54-участка сайлов комиссияси

Япония, Ўзбекистон Республикасининг Токио шаҳридаги элчихонаси биноси

+81362772166

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net