Малайзиялик эксперт: ?кки томонлама муносабатларнинг ҳозирги даражасини ҳисобга олсак, яқин келажакда Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий

06.12.2021 15:10

КУАЛА-ЛУМПУР6 декабрь. /«Дунё» АА/Малайя университети халқаро ва стратегик тадқиқотлар кафедраси мудири Рой Энтони Рожерс “Дунё” ахборот агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон Президентининг Қозоғистонга ташрифи якунлари ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи Тошкентнинг Марказий Осиё давлатлари билан икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича жуда пухта ўйланган прагматик стратегиясидан далолат беради.

Ўтган беш йилда Марказий Осиё минтақасида янги сиёсий муҳит вужудга келди, давлатлараро ҳамкорлик ва яхши қўшничилик шериклик муносабатлари мустаҳкамланди.

Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги музокаралар Ўзбекистон ва Қозоғистон бир-бирига яқин тарих, маданият, анъана ва кўп асрлик дўстлик ришталари билан боғланган яхши қўшнилар, қардош давлатлар эканини яна бир бор намоён этди. ?кки томонлама муносабатларнинг ҳозирги даражасини ҳисобга олсак, яқин келажакда Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиё давлатларининг умумий манфаатларини биргаликда глобал миқёсда илгари суриши мумкин.

Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт-логистика муносабатларини ривожлантиришга жадаллик бағишлашга қаратилган “иқтисодий дипломатия” ҳамкорлик кун тартибида алоҳида аҳамият касб этмоқда. Ўзбекистоннинг ушбу ташқи стратегияси самарадорлиги ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ошишида намоён бўлмоқда. Хусусан, жорий йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб 40 фоизга ўсди ва таъкидланганидек, йил охирига келиб бу кўрсаткич 4 миллиард долларни ташкил этади. Бу икки томонлама муносабатларнинг бутун тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Кимё, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, инфратузилмани модернизация қилиш, қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш, автомобиль ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали мамлакатлар савдо, сармоявий, транспорт-коммуникация, саноат ва кооперация алоқаларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш учун катта имкониятларга эга.

Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг геостратегик ўрнини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика соҳаси ҳам ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Учқудуқ – Қизилўрда темир йўлининг қурилиши, шунингдек, Туркистон – Тошкент тезюрар қатновининг йўлга қўйилиши нафақат товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, балки мамлакатлар ўртасидаги халқ дипломатиясини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net