Ўзбекистонлик ноширлар Боку VII халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда

07.10.2021 14:35

БОКУ, 7 октябрь. /«Дунё» АА/.  Кеча Озарбайжон пойтахтида VII Боку халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Буюк озар шоири ва мутафаккири Низомий Ганжавий таваллудининг 880 йиллигига бағишлаб ташкил этилган ушбу тадбирда дунёнинг турли мамлакатларидан 200 га яқин нашриёт, матбаа корхоналари, китоб дўконлари ҳамда маданий марказлар, шу жумладан, ўзбекистонлик ноширлар қатнашмоқда.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад дунё ноширлари билан ўзаро тажриба алмашиш, ноширлик-матбаа ҳамда китоб савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда халқаро ноширлик соҳасининг сўнгги ютуқлари, замонавий технологияларнинг жорий этилиши ва эришилган натижалар билан яқиндан танишишдан иборат.  

VII Боку халқаро китоб кўргазма-ярмаркасининг расмий очилиш маросимида иштирок этган Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Али Аҳмедов тадбир иштирокчиларни қутлади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббуснинг тўртинчиси — китобхонликни ривожлантириш ва оммалаштириш борасидаги ишларни янги босқичга кўтариш билан изоҳланади.

Кўргама-ярмакарда мамлакатимизнинг «Ўзбекистон» НМ?У, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт, «Ниҳол», «Замин нашр», «Ҳилол нашр» каби хусусий нашриётлари томонидан чоп этилган турли йўналишдаги нашрлар намойиш этилмоқда.

Халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси жорий йилнинг 10 октябрига қадар давом этади.

Тадбир доирасида Ўзбекистон элчихонаси шафеълигида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва М.Ахундов номидаги Озарбайжон миллий кутубхонаси ўртасида Ҳамкорлик меморандумининг имзоланиши маросими ташкил этилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net