Ўзбек мумтоз адабиёти европаликлар эътиборини тортмоқда

18.01.2022 12:08

БРЮССЕЛЬ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбек ёзувчиси Шаҳодат Улуғ қаламига мансуб «Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Мангуберди қиссаси» романи голланд ва турк тилларига таржима қилинади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бу йўналишдаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида  Шаҳодат Улуғ ҳамда “Kardeş Kalemler Magazine” журнали ва Евроосиё ёзувчилари иттифоқи раиси Якуп Омероглу ўртасида видеоконференция ташкил этилди.

Учрашувда Нидерландиядан ёзувчи Ахмет Суат Ари ва таниқли маданият ва санъат арбоби Бурханеттин Чарлак ҳам иштирок этди.

Маълумки, икки жилддан иборат «Жайҳун эпкинлари ёхуд Жалолиддин Мангуберди қиссаси» романи 2014 йили «Янги аср авлоди» нашриётида чоп этилган. Ўтган давр мобайнида мазкур асар дунёнинг турли мамлакатларида бир неча тилларга ўгирилган ва чоп этилган.

Бундан ташқари, 2015 йили роман Лондондаги «Open Eurasia and Central Asia Book Forum & Literature Festival» халқаро адабиёт танловида финал асари ҳам бўлган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net