Туркиялик эксперт: Алишер Навоий мероси - туркий тилли халқлар маънавиятининг улкан бойлиги

30.12.2021 11:09

?СТАНБУЛ, 30 декабрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида Бурса вилояти Османгази тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда «Панорама – Бурса Фотиҳ Музеси» биносида буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган адабий кеча ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Маънавий-маърифий тадбирда Османгази тумани ҳокимлиги мутасаддилари, «TURSAB» сайёҳлик агентликлари уюшмаси, Туркистонликлар маданий ва ижтимоий ҳамкорлик жамияти, Туркий жамиятлар Евроосиё ассоциацияси, илмий-академик доиралар вакиллари,  талабалар, диаспора ташкилотлари фаоллари иштирок этди.

Бош консулхона дипломатлари  Алишер Навоий меросининг туркий тилли давлатлар ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришдаги ўрни ҳақида тақдимот ўтказди.

2021 йил ноябрь ойида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашида Ўзбекистон ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги халқаро мукофот таъсис этилганлиги, унга кўра, ҳар икки йилда бир марта ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатларнинг туркий тилли давлатлар алоқаларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган биттадан вакилига Навоий номидаги халқаро мукофот бериш тўрисидаги низом тақдиқлангани таъкидланди.

Улудаг университети профессори, доктор Ҳатиже Шаҳин Алишер Навоий ижоди, шеърияти, давлат  бошқарувида амалга оширган ишлари тўғридаги сўзлаб берди. Маърузачининг фикрларига кўра, Навоий  мероси  туркий тилли халқлар  маънавиятининг улкан бойлигидир.

Адабий кеча дорасида ташкил этилган Алишер Навоий  ва унинг асарларига оид минатюралар кўргазмаси ҳамда Навоий ғазалларидан тузилган концерт дастури меҳмонларга  ўзгача кайфият бағишлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net