Самарқанд шаҳрида маданий меросни бошқариш мавзусига бағишланган халқаро симпозиум ўз ишини бошлади

26.11.2021 15:19

САМАРҚАНД, 26 ноябрь. /“Дунё” АА/. Бугун Самарқанд шаҳридаги “?пак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида “Ўзбекистонда маданий меросни барқарор бошқариш” мавзусида Ўзбекистон-Жанубий Корея симпозиуми бўлиб ўтмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари Фарида ?сломова ва Шерзод ?брагимов (фото).

Анджуман Ўзбекистон туризм ва спорт вазирлиги, унинг ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги, Корея Республикаси Маданий мерос маъмурияти ва Маданий мерос жамғармаси томонидан ташкил этилди.

Симпозиум Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Ўзбекистонда музей салоҳиятини ошириш ва моддий техник базасини яхшилаш лойиҳасининг биринчи босқичи якунига бағишланди.

Мазкур лойиҳа доирасида ўзбекистонлик мутахассислар учун музей экспонатлари ва археологик топилмаларни реставрация қилиш ҳамда сақлаш бўйича илғор ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди.

Симпозиум давомида Ўзбекистонда музейлар консервациясини стратегик ривожлантириш, Афросиёб деворий ёзувларини қазиб олиш ва илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, Самарқанд вилояти ҳудудидаги маданий мерос обектларини реставрация қилиш ва бошқариш ҳамда Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида маданий меросни барқарор сақлаш бўйича ҳамкорлик каби мавзуларда маърузалар тингланмоқда.

Анжуман дастурига, шунингдек, Жанубий кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Музей экспонатлари ва археологик топилмаларни реставрация ва реконструкция қилиш” кўргазмасининг тақдимоти ҳам киритилган.

Бугунги кунда Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлиги доирасида  Самарқанд давлат музей-қўриқхонаси лабораториясига археологик топилмалар таркибини рентген текширувидан ўтказиш ҳамда таҳлил қилиш учун жиҳозлар етказиб беришга махсус қўшимча техник ёрдам ажратиш, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган асосий лойиҳанинг 2-босқичини тайёрлаш масаласини келишиб олиш ўз якунига етмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net