Озарбайжон халқи Навоийни Ўзбекистондагидан кам севмайдилар

24.02.2020 11:08

БАКУ, 24 февраль. /«Дунё» АА/. Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида буюк ўзбек шоири ва давлат арбоби Aлишер Навоий таваллудининг 579 йиллиги кенг нишонланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бокудаги Aлишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда Озарбайжон расмийлари, Ўзбекистон делегацияси, зиёлилар, жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, ўзбек диаспораси иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шерзод Файзиев, Озарбайжон Миллий Фанлар академияси вице-президенти, Низомий Ганжавий номидаги Aдабиёт институти директори, академик ?са Габиббейли, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Нодиржон Холбўтаев сўзга чиқди.

?са Габиббейли Озарбайжонда Aлишер Навоий ижодини ўрганишга катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

«Озарбайжонда буюк шоир Алишер Навоий ижоди Низомий ва Физулий билан бир қаторда, олимлар ва тарихчилар томонидан катта қизиқиш ва муҳаббат билан ўрганилади. Бугунги кунда Озарбайжон Қўлёзмалар институти архивида мутафаккир асарларининг озар тилига қилинган таржима қўлёзмалари сақланмоқда. Биз Aлишер Навоий ижодий фаолиятини бутун туркий дунё халқларини бирлаштирувчи куч сифатида биламиз», деди у.

Унинг қайд этишича, Алишер Навоий Озарбайжон замонавий адабиёти ривожида ҳам сезиларли таъсир кўрсатган. Навоий ижодининг Озарбайжонда ва Фузулий меросининг Ўзбекистонда катта қизиқиш билан ўрганилиши халқларимизнинг адабий яқинлигига мисол. Тарихий дўстликнинг мустаҳкам пойдевори сифатида баҳоланадиган ижодий яқинлик бугунги кунда ҳам давом этмоқда. Боку шаҳри марказий хиёбонларидан бирида Aлишер Навоийга ҳайкал қўйилгани ҳам Озарбайжон билан Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар юксак даражада эканлигидан далолат.

Тадбирда Навоий хамсанавис Низомий, шунингдек, Насимий ижодий анъаналарини давом эттирган, Фузулий учун эса илҳом манбаи бўлган зот экани яна бир бор қайд этилди. Улар халқларимиз ўртасидаги дўстлик кўпригини барпо этган мутафаккирлар экани алоҳида таъкидланди.

Нодир Холбўтаев ўз нутқида Ўзбекистон ва Озарбайжон қардош ва биродар экани, халқларимизни маънавий ва маданий қадриятлар, умумий тил ва дин, ўхшаш урф-одатлар боғлаб туриши ҳақида сўз юритди.

Тадбирлар дастурига мувофиқ, Озарбайжон Миллий Фанлар академиясининг Адабиёт институтида Навоий адабий ва илмий меросини ўрганишга бағишланган халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон ва Озарбайжон олимлари Aлишер Навоий ҳаёти, ижоди, унинг жаҳон маданияти ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида тақдимот қилди.

Шунингдек, анжуман доирасида амалий санъат буюмлари кўргазмаси очилди, Ўзбекистон сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди. Ўзбекистон ҳунармандлари ижод намуналари, миллий кийим, мато, эсдалик совға, кулолчилик буюмлари намойиш этилди.

Халқаро конференцияда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддиновга мазкур институтнинг фахрий доктори унвони топширилди.

Тадбир муносабати билан Озарбайжон сиёсий ва илмий доиралари “Дунё” мухбирига интервью берди.

Теймур КАР?МЛ?, Озарбайжон Миллий Фанлар академиясининг М.Фузулий қўлёзмалар институти директори:

– Навоий буюк шахс сифатида инсоният учун улкан маънавий мерос қолдирган. Римликларда “Ex Oriente Lux”, яъни «Қуёш шарқдан чиқади» деган ибора бор. Ушбу ибора Шарқ вакиллари бўлган Низомий ва Навоий сингари буюк шахслар илм-фан нурини дунё узра таратганини англатади.

Навоий номи Озарбайжон шоир ва ёзувчилари асарларида тез-тез тилга олинади. Масалан, Навоий замондоши, XV асрда яшаб, ижод қилган Озарбайжон шоири Нейматуллоҳ Кишвари Навоийни ўз устози деб билган.

Aлмаз Улви Б?ННАТОВА, Низомий Ганжавий номидаги Aдабиёт институтининг «Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон» адабий алоқалар бўлими бошлиғи:

– Навоий ўз даврида Низомий асарлари орқали Озарбайжон адабиётини ўрганган ва кейинчалик Озарбайжонда кўплаб издошлари учун устоз бўлган. Шунинг учун улуғ шоир Озарбайжон адабиётшунослигида алоҳида ўрин тутади.

Бундан 93 йил муқаддам Бокуда туркологларнинг биринчи қурултойи бўлиб ўтган, унда Навоий номи ва шахси чин маънода рамзий байроққа айланганди. Қурултой арафасида шоир асарлари чоп этилиб, туркий дунё халқлари учун тақдим этилди. Шунинг ўзи ҳам дунёда Навоий шахсига бўлган ҳурматга яққол мисол.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net