Жорий йилда Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Буюк ?пак йўлидаги адабий фестиваль ўтказилади

10.01.2022 10:08

ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Жорий йил сентябрь ойида Тошкент ва Бухоро шаҳарларида Буюк ипак йўлидаги адабий фестиваль ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, халқаро адабий анжуман мазкур уюшма, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонаси ва «Буюк ипак йўлидаги адабий фестиваль» маъмурияти ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Фестивалда Марказий Осиё минтақаси тарихи ва маданиятига оид асарлар чоп этган хорижлик ёзувчилар, ноширлар, адабий агентлар ва китоб сотувчилари, шунингдек, ўзбек ёзувчи ва шоирларининг иштироки кутилмоқда.  Тадбирдан кўзланган мақсад ўзбек ёзувчи ва шоирлари асарлари учун Европа нашрларига кенгроқ йўл очиш, хорижий ўқувчиларни мамлакатимизнинг бой адабий ҳамда маданий анъаналари ва бугунги куни билан таништиришдан иборат.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими бошлиғи, шоир Рустам Мусурмоннинг маълум қилишича, тадбир лойиҳаси Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи ?бботсон билан ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Буюк Британия томонидан фестивални ташкил этишда «Shute Festival» адабий фестивали маъмурияти, Осиё адабий агентлиги, Осиё ишлари бўйича Қироллик жамияти ва Британия кенгаши иштирок этади.

Халқаро фестивалда Британия томонидан адабиётшунослар, таниқли инглиз адибларининг ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда.

Маълуот учун: ушбу халқаро фестиваль ҳар йили Буюк ипак йўлида жойлашган мамлакатларнинг бирида ўтказилиши режалаштирилмоқда. Ўзбекистон мазкур фестивални қабул қилган биринчи мамлакат бўлади.  

Буюк ипак йўлидаги адабий фестиваль доирасида адабий мунозаралар, янги китоблар тақдимотлари, долзарб адабий мавзулардаги  семинарларни  қамраб олган йигирмадан зиёд тадбирлар ўтказилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net