?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти веб-саҳифасида «Алпомиш» достони ва «Бахши тўплами» аудио альбоми ҳақида мақола эълон қ

29.12.2021 11:39

ТЕҲРОН, 29 декабрь. /«Дунё» АА/. ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти Маданият институти (?ҲТ) электрон порталида «Ўзбекистон Фанлар академиясида «Алпомиш» халқ достонининг турли версиялари ва  «Бахши тўплами»нинг аудио альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди,  деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонасидан маълум қилишларича, мақолада Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейида бўлиб ўтган «Ўзбек халқ достонлари ижроси» илмий анжумани тафсилотлари баён этилган. Таъкидланишича, тадбир доирасида қатор китоблар, шу жумладан «Алпомиш» достонининг турли версиялари ва «Бахши тўплами» аудио альбомининг тақдимоти ўтказилган.

Нашрда қайд этилишича, бахшичилик санъати жорий йил 16 декабрь куни  ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича ҳукуматлараро қўмитаси XVI сессияси доирасида Ўзбекистоннинг номоддий маданий мероси элементи сифатида ?нсоният номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилди. «Халқ фольклорининг ёрқин йўналиши - бахшичилик санъатини сақлаб қолишга қаратилаётган эътибор халқаро эътирофга сазовор бўлмоқда, - дейилади нашрда. - Мутахассисларнинг фикрича, «Алпомиш» достонининг қирқдан ортиқ варианти мавжуд бўлиб, у Қорақалпоғистон, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё бахшичилик  мактабларида ижро услубларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради».

Мақолада тадқиқотчи Ўктам Ҳакимов ўз ижодий экспедициялари давомида 18 та бахшичилик достонининг версияларини тўплаб, нашрга тайёрлаганига алоҳида эътибор қаратилган. Китобда достонлар ижросининг ўзига хослиги, жонли мусиқа ва ижро маҳорати, “устоз-шогирд” анъаналарига алоҳида эътибор берилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net