«?лҳақ» бадиий фильми «Листапад» халқаро кинофестивалида Бош мукофотни қўлга киритди

27.11.2021 15:20

ТОШКЕНТ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Беларусда бўлиб ўтган  «Листапад» халқаро Минск кинофестивалида Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «?лҳақ» фильми иккита совринни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Кинематография агентлиги маълумотига кўра, кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган «?лҳақ» фильми кинофестивалнинг Бош соврини ҳамда Беларусь Президентининг «Кинода маънавият ва инсонпарварлик ғоялари учун» махсус мукофоти билан тақдирланди.

Бундан ташқари, ушбу кинофестивалда ёш кинорежиссёр Муҳаммадали ?скандаровнинг «Мен террорчи эмасман» фильми ҳам ҳайъат аъзоларининг махсус мукофотига муносиб кўрилди.

«Листапад» халқаро кинофестивали доирасида Муҳаммадали ?скандаровнинг «Осиё арслони» (Азиатский лев) ҳамда Акбар Бектурдиевнинг «Узбечка» (Ўзбек қизи) янги кинолойиҳаларини Ўзбекистон кинематография агентлиги ҳамда «Беларусфильм» миллий киностудияси билан ҳамкорликда суратга олиш бўйича келишувларга эришилди. Фильмларнинг бир қисми Беларусь ҳудудида суратга олиниши кўзда тутилган.

 «Листапад» халқаро Минск кинофестивалида Болтиқбўйи мамлакатлари, Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларининг сара фильмлари иштирок этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net