“?жодимизни бирлаштирган Шанхай руҳи”

25.07.2022 18:02

Жорий йил сентябрда Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилади. Мазкур катта воқеликка тайёргарлик кўриш баробарида ушбу саммит доирасида ўтказиладиган халқаро даражадаги кўргазмага ҳам қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Саммит арафасида Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан ўтказилган “?жодимизни бирлаштирган Шанхай руҳи” номли халқаро кўргазма ва пленэрнинг асосий мақсади Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитига ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонларга “?жодий асарларимизда Шанхай руҳи” номли тасвирий санъат кўргазмасини кўрсатишдан иборат. 

Туризм ва маданий мерос вазирлиги лойиҳаси асосида амалга оширилаётган пленэрда бир қатор чет эл мамлакатларидан ташриф буюрган таниқли, иқтидорли рассомлар бир неча кун мобайнида Самарқанднинг диққатга сазовор жойларини томоша қилдилар. Шунингдек, Бухоро шаҳрига сафар қилдилар. Айни дамда улар Самарқандда ижодий ишларини амалга оширмоқда. Рассомлар “?пак йўли” Халқаро туризм ва маданий мерос университети студияларида Самарқанд ва Бухоро шаҳарларини ўзларининг санъат асарларида акс эттирмоқда. 

Маълум қилинишича, тажрибали рассомлардан иборат илк делегация Россия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби МДҲ мамлакатларидан ташриф буюрган бўлса, энди Ҳиндистон, Покистон, Япония каби Осиёнинг жанубий ва шарқий ҳудудларидан, ?талия, ?спания, Германия сингари Европа қитъаси мамлакатларидан ҳам таниқли рассомлар пленэрда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келиши режалаштирилган. 

Қайд этиш лозим, ШҲТ саммити доирасида ўтказиладиган халқаро кўргазмада намойиш этиладиган суратларда Ўзбекистоннинг тарихий, диққатга сазовор ҳудудларида жойлашган маданий мерос объектлари, азалий қадриятлари, тарихи, урф-одатлари акс этади. 

Умумий кўргазма экспозицияси Шанхай ҳамкорлик ташкилотига  аъзо давлатлардан ташриф буюрган ижодкор рассомларнинг шахсий рангтасвир асарларидан яратилади. Шунингдек, Самарқанд шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг навбатдаги саммити ўтказиладиган бинода рассомларнинг ўзлари билан олиб келган шаҳсий рангтасвир асарлари ва пленэр давомида ишлаган энг сараланган асарларни юқори мартабали меҳмонларга намойиш этиш кўзда тутилган. 

Ҳар бир давлатдан ташриф буюрган рассомлар ўз юртларининг кўзга кўринган маданий мерос объектлари ёки туғилиб ўсган шаҳарлари билан боғлик манзаралардан яратилган энг сара ижод намуналарини(рангтасвир асарларини)100,0 х 100,0дан кичик бўлмаган 150,0 х 150,0 дан катта бўлмаган ҳажмда ўзлари билан олиб келадилар. 

?жодкорлар ўзлари олиб келган асарларидан ташқари Ўзбекистонда тўрттадан асар яратадилар. Халқаро пленэр якунида ижодкорларнинг ўзлари олиб келган асарлари ва Самарқандда яратган асарлари билан биргаликда “?жодий асарларимизда Шанхай руҳи” номли кўргазма ташкил этилади ва келгуси кўргазма учун саралаб олинади. 

Кўргазмада саралаб олинган рангтасвир асарларидан жорий йилнинг сентябрь ойида Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг асосий саммити ўтказиладиган бинода Президентлар ва саммит иштирокчилари учун кўргазма экспозицияси ташкил этилади. 

Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ва ушбу тадбирда 20 дан ортиқ давлат раҳбарларининг иштирок этиши кутилмоқда. Саммит доирасида бундай халқаро пленэрнинг ташкил этилиши Ўзбекистонда туризм, маданият ва санъат соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга бериладиган баҳони янада оширади.  

Санъат орқали мамлакатларимиз ижодкорларини бирлаштириб, катта ютуқларга эришишлари учун замин яратиш кўзда тутилган. Асосий мақсад ижодкорларнинг ўзаро ижодий маҳорат дарсларини ташкил этиш, бу орқали халқаро даражадаги туризм ва санъат соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашдан иборат. 


  Шарофиддин Тўлаганов, ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net