«Дубай Опера» саҳнасида «Лазги - қалб ва муҳаббат рақси» балетининг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди

28.11.2021 15:21

ДУБАЙ, 28 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон маданият вазирлиги ҳузуридаги Санъат ва маданиятни ривожлантириш жамғармаси кеча Дубай операсида “Лазги-қалб ва муҳаббат рақси” балетининг тақдимотини ташкил этди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

Тақдимот Дубайнинг бош саҳнасида, шаҳарнинг қоқ марказидаги замонавий "Dubai Opera" мажмуасида бўлиб ўтди. Залда 2 мингга яқин санъат ихлосманди тўпланди. Бу эса Ўзбекистоннинг қадимий анъана ва маданиятига халқаро миқёсда қизиқиш нақадар катталигини яна бир бор тасдиқлади.

Ушбу кечада БАА давлат ва жамоат арбоблари, вазирликлар ҳамда дипломатик ваколатхона раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ходимлари ҳам иштирок этди.

Лазги рақс анъаналари минг йиллик тарихга эга. Лазги - Хоразм заминида туғилиб, муҳаббат ва шодлик туйғуларини акс эттирувчи рақсдир.

2019 йил “Хоразм рақси - лазги” ЮНEСКОнинг “?нсоният номоддий маданий мероси” репрезентатив рўйхатига киритилган.

Лазгида мужассамланган қадимий афсоналар хореограф Раймондо Ребекани ушбу рақс анъаналари ва маданиятини сақлаб қолган ўлмас руҳ ҳақида ўзига хос балет спектаклини яратишга илҳомлантирган.

Афсонага айланган, руҳни кўтарадиган ҳамда ранг-баранг оҳанги билан ҳеч кимни бефарқ қолдирмадиган ушбу миллий рақсни бугун бутун дунёда билишади, десак муболаға бўлмайди. Таниқли хореограф Ўзбекистон бой маданиятининг қимматли элементи - лазгининг қалб ва муҳаббат рақси сифатидаги таърифини санъат ихлосмандлари эътиборига тақдим қилган.

Ажойиб манзара, ёруғлик, мусиқа, пластика санъатининг ажойиб уйғунлиги ва Ўзбекистон Миллий балет группасининг ажойиб ижроси билан бу спектакль халқаро маданият маконида аллақачон ёрқин ва шов-шувли воқеага айланиб улгурди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net