18-22 апрель кунлари мамлакатимизда халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади

15.04.2022 15:05

ТОШКЕНТ, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йил 18-22 апрель кунлари мамлакатимизда  Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур ижодий лойиҳа Ўзбекистон Бадиий академиясининг энг қизиқарли маърифий лойиҳаларидан  саналади. Унда тасвирий санъатда ўз ижод йўли, услубига эга бўлган устоз ижодкорлар билан бирга ёш мусаввирлар, талаба ва ўқувчилар  ҳам ўз ижод намуналарини кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиш имкониятига эга бўлади.

Ҳафталик ўнлаб кўргазмалар, тақдимотлар, анжуман ва семинарлар, маҳорат дарслари, миллий ва замонавий либос намойишлари каби тадбирларни ўз ичига қамраб олиши билан аҳамиятлидир. Очиқ осмон остида моҳир рассомлар ва ижодкор ёшлар пойтахтимиз, мафтункор баҳор, юртимиздаги янгиланиш жараёнларини тасвирлаш имкониятига эга бўлади. Тасвирий санъат ҳафталиги янги-янги асарлар учун илҳом ва ижод завқи, демакдир. Лойиҳа давомида ижодкорларнинг катта авлод вакиллари билан бирга ёшларнинг атрофлича ижодий мулоқоти учун кенг имконият яратилади.

Фестиваль доирасида, шунингдек, таълим муассасаларида «Ранглар жилосида - она диёр» расмлар танловининг «таълим муассасаси» босқичи, «Камолиддин Беҳзод издошлари» миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижсодий танлови ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш, Ўзбекистон ҳайкалтарошлик санъатига беқиёс  ҳисса қўшган атоқли ижодкор, «Дўстлик»  ордени соҳиби Азамат Ҳотамовнинг 70 йиллигини кенг нишонлаш, қорақалпоғистонлик  рассомларнинг «Менинг она диёрим — менинг  Қорақалпоғистоним» кўчма ижодий кўргазмаси ташкил этилади.

Халқаро маданий тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида Тасвирий ва амалий санъат фестивалига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича  Ташкилий қўмита, республика ?шчи ryруҳи таркиби  ва  дастyри тасдиқланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси анжуманлар залида фестиваль Ташкилий қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда мазкур санъат ҳафталигига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Келиб тушаётган ижодий ишлар, иштирокчилар қамрови тўғрисида фикр алмашилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net