Ўзбекистон элчиси Нагасаки шаҳрига атом бомбаси ташланганининг 76 йиллигига бағишланган хотира маросимида иштирок этди

10.08.2021 12:02

TOК?О, 10 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги  элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов кеча Нагасаки шаҳрига атом бомбаси ташланганига 76 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган хотира тадбирларида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Расмий маросим доирасида ушбу фалокат қурбонлари хотираси ёдга олиниб, бир дақиқалик сукут сақланди, ёдгорлик пойига гулчамбарлар  қўйилди. Шундан сўнг Нагасаки шаҳри ва префектураси маъмурияти раҳбарияти ҳамда «хибакуша» (Хиросима ва Нагасаки шаҳарлари атом бомбалари қурбонлари) вакили   нутқ сўзлади.

Тадбирда Япония Бош вазири Ёсихидэ Суга иштирок этди ва сўзга чиқди. У ўз чиқишида ҳукуматнинг ядровий қуролсизланиш масаласига содиқлигини билдирди. Япония Бош вазири, шунингдек, мамлакат халқаро ҳамжамиятнинг ядро қуролини йўқ қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини ва Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномада иштирок этувчи мамлакатларнинг бўлажак анжуманида муҳим натижаларга эришишни мақсад қилганини таъкидлади. Ёсихидэ Суга атом бомбасидан азият чекканларни мамлакат ҳукумати ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда давом этишини қайд этди.

Нагасаки шаҳри мэри Томихиса Тауэ «Тинчлик декларацияси»ни ўқиб берди.  БМТ Бош котиби Антонио  Гутерреш  хотира маросими  иштирокчиларига видеомурожаат  йўллади.

 ?штирокчилар ўз сўзларида Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига ташланган атом бомбаларининг фожиали оқибатларини доимо ёдда тутишга, ядро қуролисиз дунёга интилишга чақирди. Шунингдек, маърузачилар коронавирус хавфига қарши фаол курашиш ва бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net