?ТСВ: Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали алгоритмларини ишлаб чиқиш мақсадида та

08.02.2022 09:43

ТОШКЕНТ, 8 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳамда вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳамда инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишнинг бугунги ҳолатини ўрганиш мақсадида мазкур ҳудудга йўл олди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (?ТСВ) маълумотига кўра,  жойларга чиқиш мобайнида мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишнинг самарали алгоритмларини ишлаб чиқиш мақсадида тадбиркорлар ва инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан манзилли учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, инфратузилмавий ва ижтимоий объектларнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди ва натижалари бўйича мутасадди раҳбарларга ҳар бир иншоотдан келгусида фойдаланиш бўйича комплекс стратегияни ишлаб чиқиш топширилди. Унда объектлар ўз ҳаражатларини ўзи қоплаши ва аҳолини ижтимоий хизматлар билан кенг қамраб олиши назарда тутилади.

Ҳудудда инвестициявий ва саноат фаолиятини кучайтириш борасида навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди – мутасадди раҳбарларга мавжуд хомашё салоҳияти ва саноат имкониятларидан келиб чиққан ҳолда қўшилган қиймат занжирларини шакллантириш учун мақбул шарт-шароитлар яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди. Шу нуқтаи назардан, лойиҳавий таклифларни ишлаб чиқишда “иқтисодий ўсиш нуқталари”ни аниқлаш ва улардан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди. Бу жалб қилинган инвестициялар ҳисобидан сезиларли иқтисодий самарага эришиш имконини беради.

?нвестициявий ва ташқи савдо фаолиятини рағбатлантиришнинг янги тизимини фаол амалда қўллаш, фойдаланилмаётган иқтисодий имкониятларни аниқлаш ҳамда истиқболли тармоқларда янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида ҳудудларда ташкил этилган “лойиҳа гуруҳлари” ва Тадбиркорлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар кўриш топширилди.

Шу билан бирга, бошқа йўналишлар билан бир қаторда, касаначиликка асосланган саноат кооперациясини йўлга қўйиш орқали маҳаллий аҳолини иш ва барқарор даромад манбаи билан таъминлаш учун шароитлар яратиш зарурлиги таъкидланди.

Тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш ҳамда тармоқлараро кооперацияни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини юксалтириш ва қўшимча иш ўринлари яратишга қаратилган манзилли топшириқлар берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net