Буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш жараёни янада кучайтирилади

15.01.2022 10:52

ТОШКЕНТ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида буюк аждодларимизнинг бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш бўйича қатор вазифалар назарда тутилмоқда, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатга кўра, ?ҲТ, ?РС?КА, АЙСЕСКО, ЮНЕСКО каби дунёнинг нуфузли халқаро ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари ва университетлари билан ҳамкорликда «Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс» шиори остида халқаро конференция, симпозиум ва анжуманлар ташкил этилади.

Шунингдек, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг 100 та асарининг халқчил таржимасини амалга ошириш, улар асосида илмий ва оммабоп рисолалар яратиш режалаштирилмоқда.

Фармон лойиҳасига мувофиқ, халқимиз тарихи, аждодларимиз бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, ?слом цивилизацияси маркази, ?мом Бухорий, ?мом Термизий, ?мом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини янада  қўллаб-қувватлаш вазифалари кучайтирилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net