Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар учун бепул овқатлани

28.04.2022 10:21

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Жорий йил   1 майдан бошлаб Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган бемор болаларга қаровчи шахслар учун бепул овқатланиш жорий қилинади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

«Norma.uz» порталида маълум қилинишича, бу чора Ўзбекистон Президентининг жорий йил 25 апрелида қабул қилинган “2022-2026 йилларда оналик ва болаликни муҳофаза қилишни кучайтириш тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Ушбу ҳужжатга биноан, Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази биносини янгидан қуриш орқали Нукус шаҳрида “Болалар тиббиёт кластери”, янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими ташкил этилади. Бундан ташқари, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, шунингдек, Тошкент шаҳри оилавий поликлиникаларида болалар бўлими, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида амалдаги штат бирликлари доирасида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ҳамда кечаю кундуз шошилинч тиббий ёрдам кўрсатувчи педиатрия постлари, Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида болаларда ирсий-генетик, шу жумладан, орфан касалликларга барвақт ташхис қўйиш бўйича Референс лаборатория ва ҳудудларда унинг 17 та минтақавий лабораториялари ташкил этилади.

Шунингдек, Республика перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар перинатал марказлари ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида 2022-2023 йилларда жами 29 та шошилинч перинатал ҳамда шошилинч педиатрик мобил навбатчи реанимацион бригадалар фаолияти йўлга қўйилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net