Япониянинг Тюбу минтақасидаги компанияларни ўзаро манфаатли ҳамкорликка жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди

03.11.2020 17:20

ТОК?О, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси элчихонаси делегациясининг Нагоя шаҳрига ташрифи чоғида Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилотининг Тюбу минтақасидаги офиси директори Томоко Масуда билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тюбу — Япониянинг марказий қисмидаги Хонсю оролида жойлашган. Минтақада 21,7 миллион аҳоли истиқомат қилади. У Аичи, Фукуи, Гифу, ?шикава, Нагано, Ниигата, Сидуока, Тояма ва Яманаши каби тўққизта префектурани ўз ичига олган.

Томоко Масуда билан савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш учун минтақа компанияларини жалб этиш, хусусан, Нагоя шаҳрида доимий ишбилармонлик семинарлари амалиётини давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида Нагоя шаҳрида «Тошкент кунлари» доирасида шаҳар маъмурияти кўмагида жорий йилнинг 18 декабрь куни бизнес-семинар ташкил этиш имкониятларини ишлаб чиқиш тўғрисида келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net