Япония бозорига Ўзбекистонда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва мевалар экспортини кенгайтириш имкониятлари ўрганилмоқда

27.11.2021 11:32

ТОК?О, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча мамлакатимизнинг Япониядаги элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов «I’M Corporation», «Tokura Shoji», «Kanto Shoji» ва «Global Silkroad» компаниялари раҳбарлари билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

Мулоқот давомида мамлакатимиздан Япония бозорига турли хил озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, қуритилган ва  ҳўл меваларни экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

«I’M Corporation» компанияси президенти ?то Хироюки Ўзбекистонда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатига юқори баҳо берди. У ўзи эгалик қиладиган қандолатчилик фабрикасида мамлакатимиздан келтирилган қуруқ мевалардан фойдаланган ҳолда турли хил ширинликлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришни режалаштираётганини маълум қилди.

«Tokura Shoji» ва «Kanto Shoji» компаниялари раҳбарлари Масахару Сугие ва Йошиказу Канеко Ўзбекистондан олиб келинган қуруқ мевалардан тайёрланаётган нон ва қандолат маҳсулотларни мижозларга тақдим этиб, мамлакатимизни япон халқига кенг танитиш ниятида эканини билдирди. «Tokura Shoji» компанияси вакили Масахару Сугие ушбу маҳсулотларнинг «Rakuten», «Amazon», «Yahoo Store«, «Mamapan» каби Японияда машҳур онлайн-платформаларда сотувини йўлга қўйганини ва мижозлар уларга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлади.

«Global Silkroad» компанияси президенти - ватандошимиз Бунёдбек ?брагимов Япония бозорига йилига 60 тоннадан зиёд қуруқ мева экспорти йўлга қўйилганини ҳамда келаси йилга бу кўрсаткични 100 тоннага етказиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Япония вакиллари билан мазкур соҳада ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида ушбу мамлакат ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг 2022 йил январь ойида Ўзбекистонга амалий сафарини ҳамда Нагоя шаҳрида қўшма тадбирлар, жумладан бизнес семинар, вебинар, давра суҳбатлари ва икки томонлама учрашувлар ташкил қилиш бўйича келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net