Хоразм вилоятида 39,1 миллион АҚШ доллари миқдоридаги товарлар экспорти амалга оширилди

21.06.2020 11:26

УРГАНЧ, 21 июнь. /«Дунё» АА/. Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари томонидан пандемия шароитида ишлар тўғри йўлга қўйилиши натижасида, экспорт кўрсаткичлари жорий йилнинг январь-май ойларида 39,1 миллион АҚШ долларни ташкил этди. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга кўп, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири  вилояти божхона бошқармаси манбасига асосланиб.

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилмоқда. Хусусан, вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги «Урганч» ва «Хазорасп Э?З» ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт товарларини ўз вақтида расмийлаштириб бериш бўйича туну-кун хизмат ташкил этилган.

Вилоятдан амалга оширилган экспорт товарларининг асосий қисмини ип калава, тўқимачилик маҳсулотлари, пахта толаси, енгил автомабиллар, мева-сабзавотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, шиша ва ундан ясалган буюмлар ташкил қилмоқда.

Ташқи савдога йўналтирилган товарларнинг катта улуши Россия, Туркия, Қозоғистон,  Хитой, Бангладеш, Эрон, Беларусь каби давлатлар ҳиссасига тўғри келди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net