Хитой компанияси Ўзбекистонда сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида қатнашишга тайёр

26.01.2021 11:36

ПЕК?Н, 26 январь. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасида «Belt&Road Investment Fund» инвестиция компанияси президенти Пол Лю билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Мулоқот чоғида мазкур компания билан савдо, соғлиқни сақлаш, маданий-гуманитар соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Хитой томони Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимизда сармоявий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг натижалари билан таништирилиб, бундай ўзгаришлар хорижий компанияларнинг ўзбекистонлик шериклар билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун кенг имконият эшикларини очаётгани алоҳида таъкидланди. 

Ўз навбатида, «Belt&Road Investment Fund» компанияси раҳбари бугунги кунда Хитой ҳукумати хитойлик ишбилармонлар учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар яратаётганини қайд этди. Шу муносабати билан П.Лю ўзи раҳбарлик қилаётган компания Ўзбекистон ишбилармон доиралари билан сармоявий, савдо ва маданий ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканини қайд этди.

Компания раҳбарияти Пекин ҳамда Хитойнинг бошқа шаҳарларида Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий, сармоявий ва сайёҳлик салоҳияти тақдимотлари ўтказилиши учун савдо-кўргазма заллари тақдим этишга тайёр эканини маълум қилди.

Музокаралар якунлари бўйича эпидемиологик вазият яхшиланганидан сўнг манфаатдор шериклар билан истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш мақсадида «Belt&Road Investment Fund» компанияси делегациясининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net