Хитой компанияси билан ҳамкорликда Тўқимачилик ўқув-илмий маркази ташкил қилинади

01.05.2020 18:51

ТОШКЕНТ, 1 май. /“Дунё” АА/. “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси ?лҳом Ҳайдаров билан “AVIC International” компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги бош ваколатхонаси раҳбари Син Мен ва “AEPAC” вице-президенти Ванг Рунлан ўртасида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири уюшма манбасига асосланиб.

Мулоқотда Ўзбекистонда тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлашда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Хитойлик мутахассислар Қашқадарё вилоятида Тўқимачилик ўқув-илмий марказини ташкил қилиш бўйича лойиҳа тақдимотини ўтказди. Ушбу лойиҳада марказ қурилишидан тортиб уни жиҳозлашгача бўлган жараён қамраб олинган, унда тўқимачилик, кийим-кечак дизайн, қишлоқ хўжалиги технологиялари ва менежмент йўналишлари бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.

“AEPAC” вице-президенти Ўзбекистон тўқимачилик саноати соҳасида эришилган натижалар ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг экспорт ҳажмини ошириш, а тўқимачилик саноатига инвестицияларни жалб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

В.Рунланнинг сўзларига кўра, амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа жаҳон стандартлари даражасидаги намунавий ўқув-илмий марказни барпо этишни кўзда тутади. У тўқимачилик саноатида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун юқори технологик ускуналар билан жиҳозланади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси сурати.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net