Халқаро молия корпорациясининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича директори билан учрашув

04.03.2020 11:14

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. ?нвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзоқов Халқаро молия корпорациясининг (ХМК) Европа ва Марказий Осиё бўйича директори В.Шлемер билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Учрашувда мавжуд инвестиция портфелини амалга ошириш ишлари, энергетика соҳасида йирик лойиҳалар бўйича тендерларни ўтказишда ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Автомобиль ва темир йўл коммуникациялари инфратузилмаси лойиҳалари доирасида инвесторларни танлаш жараёнида ХМК мутахассисларини жалб қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, саноат асбоб-ускуналарини таъмирлаш бўйича махсус зонани ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда ҳамкорлик масаласига эътибор қаратилди.

Томонлар «Ўзбекистон: янги кўникмалар – хусусий сектор учун янги имкониятлар» сармоядорлар форуми доирасидаги ҳамкорлик форматини алоҳида муҳокама қилди.

ХМК раҳбарияти янги лойиҳаларни батафсил ўрганиш ва ушбу йўналишдаги ишларни бошлаш учун экспертлар гуруҳларини юборишга тайёрлигини билдирди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net