Халқаро «Эксперт РА» агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтингини “барқарор”, деб баҳолади

10.03.2020 18:04

ТОШКЕНТ, 10 март. /“Дунё” АА/. «Эксперт РА» халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги бўйича навбатдаги ҳисоботини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Доимий иқтисодий ўсишнинг сақланаётгани, давлат қарзининг меъёрий даражаси ва иқтисодиётда тизимли ислоҳотларнинг олиб борилаётгани сабабли Агентлик Ўзбекистон кредит рейтингини “BB-” барқарор даражада, деб баҳолади.

Қайд этилишича, мамлакатимизда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (Я?М)нинг жорий кўрсаткичи ҳолатида инвестициялар ва таркибий ислоҳотлар натижасида Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш юқори даражада сақланиб қолмоқда. 

Ўзбекистон иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларда давом этаётгани билан Марказий Осиё ва Кавказ минтақасида етакчиликни сақлаб келмоқда.  2019 йилда Я?Мнинг йиллик ўсиши 5,6 фоиз (2018 йил - 5,4 фоиз) ни ташкил этган.

 

Бундай иқтисодий ўсиш асосан, ҳукумат, давлат корхоналари ва хорижий компаниялар томонидан ажратилаётган инвестиция маблағлари ва лойиҳалари ҳисобидан таъминлангани қайд этилган. Мисол учун, асосий капиталга инвестициялар 2018 йилга нисбатан 33 фоиз ўсишни ташкил  этган.

Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг ижобий динамикаси барча тармоқларда кузатилган. Хусусан, қурилиш соҳасида 19 фоиз, ишлаб чиқариш соҳасида 9,4 фоиз, хизмат кўрсатиш ва савдо соҳасида 5,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 2,5 фоиз ўсиш кузатилган.

Халқаро молия фонди прогнозига кўра, жорий йил якунида Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 6 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси (фоизда)

Манба: “RAEX-Europe”нинг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботи

Халқаро экспертлар таъкидлашича, макроиқтисодий барқарорлик сақланса ва режадаги барча ислоҳотлар ўз вақтида амалга оширилса, Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 2020-2021 йилларда 5,5-6 фоиз оралиғида сақланиб қолади.

“Дунё” АА 

Ҳасанбой Ортиқов

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net