Халқаро эксперт журналистларга иқтисодий мавзуларда мақолалар тайёрлашда қонуний манбаларга таянишни маслаҳат берди

10.03.2021 13:23

ТОШКЕНТ, 10 март. /«Дунё» АА/. Бугун Тошкентдаги “Виндхам” меҳмонхонасида АҚШнинг глобал медиа Агентлиги (U.S. Agency for Global Media) томонидан Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари учун ташкил этилган тўрт кунлик семинар-тренинг ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбирлари Музаффар Комилов ва Жобир Хўжақулов.

?қтисодий журналистика асослари бўйича украиналик модератор ва халқаро мураббий Олег Хоменок дастлабки маъруза билан чиқиш қилди. ?қтисодий мавзуда мақола, репортаж ёки қисқа хабар тайёрлашда журналист ахборотнинг аниқлигига алоҳида эътибор қаратиши ва қонуний манбаларга таяниши лозимлиги урғуланди.

Шунингдек, куннинг биринчи ярмида молиявий-иқтисодий ва солиқ масалаларига доир янгиликларни ёритишнинг муҳим жиҳатлари ва аҳамияти муҳокама қилинди.

Семинар-тренинг 13 мартгача давом этади. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net