«Ўзтрансгаз» Германиянинг «ILF Business Consult GmbH» компанияси билан «Gas master plan» лойиҳаси бўйича ҳамкорлик қилмоқда

21.02.2020 11:28

ТОШКЕНТ, 21 февраль. /«Дунё» АА/. «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятида Германиянинг «ILF Business Consult GmbH» компанияси вакиллари билан «Gas master plan» лойиҳаси доирасидаги ҳамкорлик хусусида музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» мухбири Энергетика вазирлиги манбасига таяниб.

«Gas master plan» — Газ транспорт тизимининг бош режасининг асосий мақсади — Ўзбекистоннинг газ транспорти инфратузилмасини ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тайёрлашга қаратилган. Бу эса мамлакатнинг газ тармоғи салоҳиятини, Марказий Осиёда миллий ва минтақавий энергия хавфсизлигини барқарор ривожлантириш имконини беради ва Ўзбекистонда Марказий Осиё хабини яратиш учун асос бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг грант маблағлари ҳисобидан, республиканинг газ транспорт тизимини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида икки томонлама ҳамкорлик асосида амалга оширилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net