«Ўзсаноатқурилишбанк» ОПЕК Халқаро ривожланиш фонди билан 20 миллион АҚШ долларига тенг кредит битими имзолади

14.05.2020 16:57

ТОШКЕНТ, 14 май. /«Дунё» АА/. «Ўзсаноатқурилишбанк» ОПЕК Халқаро ривожланиш фонди (OFID) билан 20 миллион АҚШ долларига тенг кредит битимини имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири банк ахборот хизмати манбасига асосланиб.

OFIDдан ўзлаштириладиган маблағлар банк томонидан қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, қурилиш ва тўқимачилик саноати каби иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги субқарздорларга савдони молиялаштириш бўйича тақдим этилади.

Халқаро ривожланиш фонди «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг 23 мингдан зиёд мижозлари базасидан фойдаланиб, молия муассасасининг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка ажратилаётган кредитлар портфелини кенгайтиришга кўмаклашишни мақсад қилган.

Таъкидлаш жоиз, OFID ва Ўзбекистон йигирма йилдан зиёдроқ вақт мобайнида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиб келади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net