“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналари Халқаро электротехника комиссияси техник қўмиталарида иштирок этади

15.05.2020 17:05

ТОШКЕНТ, 15 май. /“Дунё” АА/. Электротехника соҳаларини ривожлантиришга қаратилган ҳукумат қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги кўмаги билан мамлакатимиздаги қатор корхоналар Халқаро электротехника комиссияси (IEC) техник қўмиталари аъзолигига қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси манбасига асосланиб.

Хабарда келтирилишича, мамлакатимизда фаолият юритаётган Энергетика вазирлиги, Стандартлар институти, “UzKabel” қўшма корхонаси, “TOPFIN result”, “O'zelektroapparat-Electroshield”, “Ўзэнергосозлаш” корхоналари ушбу ташкилот қўмиталарида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Маълумот ўрнида, техник қўмиталарга аъзо бўлиш, IEC ташкилотига аъзо давлатлар билан бирга халқаро стандартларни ишлаб чиқишда иштирок этиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда фикр ва мулоҳазалар тақдим этиш имконини беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net