«Ўзбекнефтгаз» Буюк Британиянинг «Ernst and Young» компанияси билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

03.07.2020 15:09

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида «Ernst and Young Advisory” компанияси (Буюк Британия) маслаҳатчилари иштирокида «?шлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш» лойиҳасининг ишчи гуруҳи назорат йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири жамият матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Видеоконференция шаклида ўтган йиғилишда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида амалга оширилиши кутилаётган пилот дастур, «Ўзбекнефтгаз» корхоналарида режалаштирилган ташаббуслар реестри, лойиҳага янги аъзоларни жалб қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Онлайн йиғилишда, шунингдек, «?шлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш» лойиҳасини амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад, унинг мазмун-моҳияти ҳақида маҳаллий ва хорижий мутахассислар томонидан маълумот берилди.

Йиғилиш натижасига кўра, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида пилот дастурга старт бериш ва ишчи гуруҳни ушбу дастурга мобилизация қилиш тўғрисида келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net