«Ўзбекнефтгаз» билан «Natural Gas-Stream» ҳамкорликда бурғулаш ва 3D сейсмик қидирув ишларини олиб бормоқда

12.03.2020 14:10

ТОШКЕНТ, 12 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда «Natural Gas-Stream» томонидан «Сечанкўл», «Оқжар» ва «Чимбой» инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда «Урга», «Оқчалоқ» ва «Чандир» гуруҳи конларида қазишма инвестицион лойиҳалари амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 25 та қудуқда бурғулаш ишлари якунига етказилди, 600 километр квадрат майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.

Табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш мақсадида «Natural Gas-Stream» томонидан 2 та қудуқда бурғулаш, 6 та қудуқда ён стволини кесиш ва 11 та қудуқда капитал таъмирлаш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Уни амалга ошириш натижасида кунлик табиий газ қазиб чиқаришни 3,66 миллион метр кубдан 4 миллион метр кубгача етказиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net