Ўзбекистоннинг замонавий қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспорт ва инвестициявий салоҳияти Хитойда тақдим этилди

26.12.2021 12:18

ПЕК?Н, 26 декабрь. /“Дунё” АА/. ШҲТ маконида органик ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш мақсадида жорий йил 20 декабрь куни ШҲТ Котибиятида (Пекин) “?лғор технологияларни қўллаш орқали ШҲТ маконини органик ва экологик маҳсулотлар билан таъминлашда Марказий Осиё мамлакатларининг ўрни ва имконияти” мавзусида тақдимот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси вакили республикамизнинг замонавий қишлоқ хўжалиги соҳасидаги экспорт ва сармоявий салоҳияти ҳақидаги маълумотларни тақдим қилди.

Йиғилганларга фермерлик ҳаракатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, фермер хўжаликларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ер, сув ва бошқа табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида сўзлаб берилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг юқори ҳосилдор интенсив боғдорчиликка ихтисослаштирилган зоналардаги ерларнинг мелиоратив ҳолатини замонавий томчилатиб суғориш тизимлари билан яхшилаш алоҳида қайд этилди.

Ўзбекистоннинг замонавий қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришнинг янги йўлини белгилаб берувчи қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш ишлари бошлаб юборилгани алоҳида таъкидланди.

Ушбу кластерларда давлат аралашувисиз бозор механизмлари ва шаффоф иқтисодий бошқарув моделлари тўлиқ амалга оширилади. Ўзбекистон ШҲТ давлатларининг технологик салоҳиятидан фойдаланишга, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларига инвестиция жалб этишга, кадрлар тайёрлаш ҳамда зарур инфратузилмани яратиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга доим очиқ экани айтилди.

Тадбирда халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватловчи Хитой корхоналари ва тузилмалари вакиллари ҳам иштирок этди. Уларнинг якдил фикрига кўра, Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга, жумладан, Хитойга экспорт қилиш бўйича улкан салоҳиятга эга.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net