Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш масаласи Лондонда муҳокама қилинди

04.03.2020 11:15

ТОШКЕНТ, 4 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги делегацияси Лондонда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари ҳақида нуфузли британиялик таҳлил марказлари, халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи мутасаддилар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Хусусан, мамлакатимиз вакиллари Лондонга сафар давомида Буюк Британиянинг «UKEF» экспорт-кредит агентлиги раҳбарияти, «Есonomist Intelligence Unit», «Legatum» институти ва «Henry Jackson Society» илмий-тадқиқот муассасалари мутасаддилари билан музокаралар олиб борди.

Унда Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги мавқеини холис ҳамда тўғри баҳолашни таъминлаш, мамлакатда халқаро мезонлар ва стандартларга асосланган ислоҳотларни баҳолашнинг яхлит тизимини шакллантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

Буюк Британия вакиллари Ўзбекистон раҳбариятининг мамлакатда ўзгаришларни амалга оширишдаги сиёсий иродасини юқори баҳолади. Қисқа вақтда иқтисодни либераллаштириш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва оммавий ахборот воситалари эркинлигини таъминлашдаги улкан ютуқларни эътироф этди. Халқаро рейтинг агентликлари ва илмий-тадқиқот марказлари билан очиқ, фаол алоқада бўлиш муҳимлигини таъкидлади.

Ўзбекистондаги ўзгаришлар тўғрисида зарур маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш орқали мамлакат ютуқларини халқаро рейтинг ва индексларда объектив акс эттириш муҳим экани қайд этилди.

Музокаралар якунида британиялик шериклар билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net